Maqola

1 837 31/05/2022

Жанубий Кореяга ишга бориш учун EPS-Topik ҳамда малака тест имтиҳонлари 45 кун давомида бўлиб ўтади.

2022 йил 28 апрел куни Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2022 йилда корейс тили бўйича EPS-Topik ҳамда малака тест имтиҳонларида иштирок этишни истаган фуқаролар учун рўйхатга олиш (жетон) бўлиб ўтди. Labormigration.uz дастурий мажмуаси орқали 16 601 киши онлайн тарзда рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

У АОКАда бўлиб ўтган брифингда билдиришича, рўйхатдан ўтган номзодлар учун корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 2 июндан 15 июлгача, 45 кун давомида ташкил этилади.

Имтиҳонлар Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Лутфикор кўчаси 33-уйда жойлашган Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари биносида ўтказилади.

Манзилга бориш учун геопозиция.

Имтиҳонда иштирок этиш учун номзодлардан қандай ҳужжат ва маълумотлар талаб этилади?

• фуқаролик (ёки ID-карта) ва хорижга чиқиш паспорти;

• 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, рангли 2 дона фотосурат.

Қайд этилишича, имтиҳонда иштирок этувчи номзодлар рўйхати labormigration.uz дастурий мажмуасида эълон қилинган. Шунингдек, номзодлар қуйидаги ҳолатлар бўйича огоҳлантирилган.

  • Фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган номзодлар имтиҳонга киритилмайди;
  • Фуқаролар имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим;
  • Белгиланган сана ва вақтидан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди;
  • Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, EPS-Topik UBT тест имтиҳонлари такрор ёки қайта аппеляция тарзида ўтказилмайди;
  • Тест имтиҳонида электрон воситалар, хусусан, мобил телефон, электрон соат, шпаргалка кабилардан фойдаланиш қатъиян ман этилади;

Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ, EPS-Topik UBT тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

EPS-Topik UBT янги тартибда жорий қилинган бўлиб, бунда имтиҳонни янада шаффоф ўтказиш кўзда тутилган. Имтиҳон вақтидаги ҳар бир ножўя ҳаракатлар камера орқали аниқланиб борилади.

Тест имтиҳони чет эл вакиллари иштирокида ўтказилишини инобатга олинган ҳолда имтиҳон жараёнида навбатга риоя қилиш, тартибли бўлиш, шовқин қилмай, бошқа фуқаролар манфаатига путур етказмасдан иштирок этиш сўралади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Муаммо ва камчиликлар юзага келганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига 71 202-33-55 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 5 ноябрдан чет эллик ишчиларнинг Кореяга киришига рухсат берилди ва шу билан фуқароларни ташкилий тарзда ишга жўнатиш бошланди. Икки мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирги вақтда ушбу жараёнлар тўлиқ тикланмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya