Мақола

1 609 01/08/2023

Москва вилояти суди “Котелники” мусулмон жамоасига нисбатан иккита маъмурий ишнинг бири бўйича иш юритишни тўхтатди, иккинчиси бўйича эса жамоани 30 минг рубл миқдорида жаримага тортди, деб хабар беради НАЮР телеграм-канали.

Судя прокуратуранинг жамиятни 9 квадрат метрдан ноқонуний фойдаланганликда айблаган важларини рад этиб, ҳимоя томони тақдим этган ҳужжатларни инобатга олди. Гап мусулмонлар масжидга киришдан олдин оёқ кийимларини қолдирадиган вестибюл ҳақида кетган.

Адвокатлар бу хонани асосий хонақо билан бирга жамоа томонидан ижарага олинганини исботлашди. Мазкур ҳолат инобатга олиниб, жиноят таркиби йўқлиги сабабли суд томонидан иш ёпилди.

Жамият жаримага тортилган иккинчи ҳолат намозхонада сақланаётган Ислом асосларига оид китобларга тегишли. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бу нашрларда ҳеч қандай муҳр бўлмаганини даъво қилишган. Бироқ адвокатлар суд қарорига рози эмас. Уларга кўра, бу нашрлар тақиқланган рўйхатда йўқ. Шу муносабат билан ҳимоячи қарор устидан шикоят қилмоқчи.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация