Maqola

1 062 17/06/2022

Краснодар ўлкаси маъмурияти 129 та соҳага хорижликларни жалб қилишни тақиқлади.

Бундай тармоқлар орасида ишлаб чиқариш, савдо, таълим, умумий овқатланиш, транспорт воситаларини таъмирилаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳалари бор, – деб хабар бермоқда ТАСС.

Краснодар ўлкаси маъмурияти ҳудудда миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида чет эллик фуқаролар учун иш кўламларини чеклади. Губернатор Вениамин Кондратев шу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.

Мазкур қарорга мувофиқ, патент асосида ишлаётган хорижлик фуқароларни 129 турдаги хўжалик фаолиятига жалб қилиш тақиқланади.

Қарорга кўра ишлаб чиқариш, савдо, таълим, умумий овқатланиш, ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳалари ва шунингдек шахсий хизматлар кўрсатишга чекловлар қўйилди.

Краснодар ўлкаси маъмуриятининг миграция масалалари бўлими бошлиғи Александр Болдиннинг сўзларига кўра, тақиқ миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилишга ва биринчи навбатда россияликларни иш билан таъминлаш устуворлигига қаратилган.
Қарорни амалда жорий қилиш ва штатлар жадвалини  шу ҳужжат шартларига мувофиқлаштириш учун мигрантлар билан ишловчи ташкилотларга уч ой муддат берилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya