Мақола

414 09/04/2023

Узоқроқ қариндош аёлга:

— Ҳўжайинигиз яна тағин Россияга кетдими? Шу ерда иш топиб ишласа бўлаверарди-ку. Ишлайман деган одам шу ерда пул топяпти. Россия ҳам ҳавфли бўлиб қолди, – дедим.

Аёл:

— Кредитдан қарз бўлиб қолдик. Кредит қарзини тўлайман, деб Россияга кетдилар, – деди.

Мен:

— Қанақа кредит олгандиларинг?

Аёл:

— Кредитга мол олгандик. Фойда чиқмади, аксинча, қарз бўлиб қолдик, -тушинтирди аёл.

— Тўғри, дедим мен. Агар ем-ҳашакни сотиб олсангиз молдан фойда тугул зарар кўрасиз.

P. S: Ўзим ҳеч кредит олмаганман. Лекин мол боқаман, фойда кўраман деб кредит олганлар камбағалликдан қутилиш у ёқда турсин, қурғурлар қарз бўлиб четга ишлагани кетганига гувоҳ бўлганман.

Кредитга мол (корова) олиб фойда кўрганлар ҳам бор. Бунинг учун ё талант ё текин ем-хашагингиз бўлиши керак.

— РАҲИМЖОН РАҲМАТ —

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация