Мақола

1 704 31/01/2023

Нашр маълумотларига кўра, гумонланувчи Ўрта савдо қаторлари биносини реставрация қилиш вақтида Кремль музей мажмуаси биноси вентиляциясига кирган.

Россия полицияси Кремль ҳудудидаги бинодан еттита электр вентиляция клапанини ўғирлаганликда гумонланаётган 21 ёшли ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда «МК» хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, гумонланувчи Ўрта савдо қаторлари биносини реставрация қилиш вақтида Кремль музей мажмуаси биноси вентиляциясига кирган. Мутахассислар зарар миқдорини аниқлашмоқда.

Меъмор Роман Клеин лойиҳаси бўйича 1889-1893 йилларда қурилган Ўрта савдо қаторлари биноси 2005 йилгача Россия Мудофаа вазирлиги тасарруфида эди. Кейинчалик у Федерал хавфсизлик хизматига (ФСО) ўтказилди. 2012 йил июнь ойида президент Владимир Путин бинони Москва Кремль музейи тасарруфига ўтказишни таклиф қилди, деб ёзади «Кун.уз».

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация