Maqola

837 06/09/2023

Россиядаги кубаликларни Украинадаги урушга ёллаш тармоғи фош қилинди.

Куба расмийлари фош этганлигини айтаётган одам савдоси тармоғи иштирокчилари Куба фуқароларини Украинада Россия томонида жанг қилишга мажбурлаган. Бу ҳақда Куба ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Куба ИИВ маълумотларига кўра, одам савдогарлари россияликлар бўлган. Россия Қуролли Кучларига ёллаш схемаси Россияда яшовчи кубаликларга ҳам, Кубада бўлганларга ҳам алоқадор бўлган.

“Кубанинг душманлари мамлакат обрўсига доғ туширишга ва уни ҳаракатларга шерик сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда”, – Гавана буни қатъиян рад этмоқда. Куба Украинадаги можарода қатнашмайди ва урушга ёлланишни қоралайди, дейилади хабарда.

Расмийлар кубаликларни “ҳар қандай давлатга қарши қурол кўтариш” учун ёллаганларга қарши қаттиқ чоралар кўради, деб таъкидлаган Куба ташқи ишлар вазирлиги.

Россия расмийлари бу баёнотга ҳозирча изоҳ бермаган.

Май ойининг охирида “Рязанские ведомости” газетаси Рязанда яшовчи бир неча кубалик фуқаролар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинага жангга боришгани ҳақида хабар берган.

Ушбу хабар Куба Ташқи ишлар вазирлиги баёноти билан боғлиқми ёки йўқми, номаълум.

Ўтган йилнинг сентябрида Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинган эди. Расмий маълумотларга кўра, 300 мингдан ортиқ киши ҳарбий хизматга чақирилган. Ҳозирда сафарбарлик бўйича фаол чақирув йўқ, аммо бу ҳақдаги фармон бекор ҳам қилинмаган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya