Мақола

1 004 24/10/2023

Кубанда уч муҳожир хорижликларни вақтинча сақлаш марказидан қочиб кетди.

18 октябр, чоршанба куни соат 04.40 да Россия ИИВнинг Гулкевичи туманидаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан уч киши – Сурия фуқароси 29 ёшли Бадар Умар Мустафо ҳамда икки нафар ўзбекистонлик – 27 ёшли Отахонов Шаҳзод Ҳусан ўғли ва 30 ёшли Бўстонов Жасурбек Рўзибой ўғли соқчиларнинг кўзини шамғалат қилиб қочиб кетишган.

Қидирилаётганларнинг белгилари: қочиш вақтида хорижликлардан бири оқ шим ва қора кўйлаги, иккинчиси қора шорти ва кўк куртка кийган.

Қидирувдаги шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида билган ёки ушбу фуқаролар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлганлардан бу ҳақда дарҳол Россия Ички ишлар вазирлигининг Кавказ минтақаси бўйича навбатчилик пунктига хабар бериши сўралган.

Мигрантлар Россия Федерациясидан депортация қилиниши мумкин. Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 13.10-моддасига биноан, Россия Федерациясида ноқонуний бўлиш Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш ёки чиқариб юборилмаган ҳолда 2 дан 5 минг рублгача маъмурий жарима билан жазоланади. Агар муҳожирлар вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қочиб кетса, улар Россия Федерациясидан маъмурий депортация қилиш билан 5 дан 10 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация