⚡️ Куни кеча Kun.uz’ нашри “Россияда полициячилар ўзбекистонлик мигрантга куч ишлатгани айтилмоқда” сарлавҳаси остидаги видеони жамоатчиликка ҳавола қилди ва бу лавҳалар қизғин муҳокама ҳамда кўплаб салбий фикрларга сабаб бўлди.
Айтилишича, ушбу меҳнат мигранти Россияда ҳужжатларсиз яшаб юрган ва полициячилар қўлига тушгач, қочиб кетишга уринган. Бунга жавобан ходимлар қочоқни дўппослаган.
Албатта, ҳар ким ўз жиноятига яраша қонун олдида жавоб беради. Аммо ҳозир гап бошқа ерда. Ҳар қандай жиноят қилишидан қатъи назар қайси қонун полициячига чет эл фуқаросини калтаклаш учун ваколат беради?
Маълумотларга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги аллақачон бу масалани ўрганишга киришган.
❗️Мигрант жамоаси, чет элда юрган ватандошлармиздан қайси мамлакат бўлишидан қатъи назар, у ернинг маданияти синчиклаб ўрганиб чиқишлари ҳамда қонунларини ҳурмат қилиб, риоя қилишларини сўраб қолади. Сизга ёт, ватанингиздан узоқ ҳамда сизга ёрдам бера оладиганлар йўқ бўлган жойда ҳужжатларсиз, ноқонуний фаолият юритишнинг охири яхшилик билан тугамаслиги аниқ.
?Нима деб ўйлайсиз, нега Ўзбекистон фуқароси бўлган мигрантлар чет элда полицияни кўришса (ҳатто ҳужжатлари жойда бўлса ҳам) тамом, ўша жойдан жуфтакларини ростлашга ҳаракат қилишади?
⁉️ Сизга ҳам полициячилар томонидан ҳақли ёки ноҳақ куч ишлатилган, қўполлик қилинган ҳолатлар учраганми?