РФ бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин Давлат думасидаги ҳукумат соатида шундай баёнот берган.
Бош вазир ўринбосари хорижий фуқароларни қурилиш соҳасига жалб қилиш таклифини билдирган. Бироқ, бунинг учун ушбу соҳани тартибга солувчи қонунчилик талаблари кучайтирилиши керак. Унинг сўзларига кўра, шундагина, “мигрантлар билан боғлиқ салбий ҳолатлар”дан ҳимояланиш мумкин.
Хуснуллиннинг қайд этишича, қурилиш майдонларидаги ишларни мигрантлар кўмагисиз амалга оширишга қарор қилинса, буни қандай бажаришни ҳал қилиб олиш лозим.
“Бунинг учун иш ҳақи ва меҳнат смарадорлигини ошириш керак бўлади. Алалоқибат, якунда бундай тўхтамга келганлик учун истеъмолчи пул тўлайди. Давлат ҳам истеъмолчидир”, – деган бош вазир ўринбосари.
Аввалроқ, Хуснуллин, мигрантлар етишмаслигини уй-жой нархи юқорилиги омилларидан бири, деган эди. Унинг қайд этишича, бу соҳада ишчи кучи қиймати 25 фоизни ташкил этади.