Мақола

3 493 19/09/2016

Аввал хабар қилганимиздек, 17 сентябрь куни Москвадаги “Парк Победы” хиёбонида Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан ҳайрия тадбири бўлиб ўтди. Мазкур байрам илк бора ўтказилаётганига қарамай, 5000 дан зиёд меҳмонларни ўзида жамлади.
Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва Москва шаҳри мусулмонлари диний идораси “САФМАР” ва “Закот” ҳайрия фондлари билан ҳамкорликда ташкил этилган байрамда кун давомида концерт дастурлари, мушоҳадали ва ижодий саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Очиқ майдонда ўтказилган оммавий-маданий тадбирнинг расмий қисмини муфтий Илдар хазрат Аляутдинов табрик сўзи билан очиб берди.
Тадбир бошлангандан то сўнггига қадар майдонда “Оламнинг яратилиши” халқаро фестивалининг “Кашфиёт” йўналиши совриндорлари томонидан куй-оҳанглар янграб турди. Роберт Юлдашев, Саида Мухаметзянова, Ильгиза Шайхразиева, Хадиса Сабиева томонидан ижро этилган диний қўшиқлар, “Девон” ва “Адат” этногуруҳларининг чиқишлари ҳам йиғилганларга манзур бўлди.
Шунингдек, тадбирда диний китоблар ва фойдали маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди. Меҳмонлар Россия халқлари пазандалари ва ҳомийлар томонидан ҳозирланган турли тансиқ таомлар билан сийланди. Болалар учун эса ўйин майдонлари, совға-саломли интерактив ҳудудлар хизматда бўлиб, уларга чексиз шоду хуррамлик бағишлади.
Кенг миқёсда ўтказилган КурбанFest ташаббускорлари мазур тадбирда мунтазам равишда “бир-биримизга яқин” шиорини таъкидлашди. Бу каби ҳайрли тадбирлар чиндан ҳам барча мусулмонларни ҳамжиҳатлик ва бирликка чорлашиш муқаррар.

Фото
photo_2016-09-19_16-20-05 photo_2016-09-19_16-20-01 photo_2016-09-19_16-19-57 photo_2016-09-19_16-19-53 photo_2016-09-19_16-19-47 photo_2016-09-19_16-19-43 photo_2016-09-19_16-19-36 photo_2016-09-19_16-19-33 photo_2016-09-19_16-19-30 photo_2016-09-19_16-19-26 photo_2016-09-19_16-19-21 photo_2016-09-19_15-45-28 photo_2016-09-19_15-44-59 photo_2016-09-19_15-44-51 photo_2016-09-19_15-44-41 photo_2016-09-19_15-44-30 photo_2016-09-19_15-44-23 photo_2016-09-19_15-44-19 photo_2016-09-19_15-44-15 photo_2016-09-19_15-43-49 photo_2016-09-19_15-43-46 photo_2016-09-19_15-43-36 photo_2016-09-19_15-42-43 photo_2016-09-19_15-42-28 photo_2016-09-19_15-41-50 photo_2016-09-19_15-41-40 photo_2016-09-19_15-41-29 photo_2016-09-19_15-40-55 photo_2016-09-19_15-40-26 photo_2016-09-19_15-40-02 photo_2016-09-19_16-19-21 photo_2016-09-19_16-19-26 photo_2016-09-19_16-19-30 photo_2016-09-19_16-19-43

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация