Мақола

4 640 13/09/2016

Фото: Газета.uz

Фото: Газета.uz

Ўзбекистон Марказий банки 13 сетябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади. Унга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтага қараганда 5,49 сўмга қимматлаб, 2994,76 дан 3000,25 сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк расмий сайтида хабар қилинди.

2016 йил бошида Америка долларининг расмий курси 2809,98 сўмни ташкил этган бўлса, ўтган тўққиз ой мобайнида 190,27 сўм ёки 6,7 фоизга қимматлади. 2015 йил давомида эса долларнинг сўмга нисбатан курси 16 фоизга қимматлаган эди.

Шунингдек, Россия рублининг расмий курси 65 тийинга қимматлади ва 46,12 сўмга етди. Айни пайтда, евронинг евронинг сўмга нисбатан курси 7,21 сўмга арзонлаб, 3367,29 сўм этиб белгиланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация