Мақола

2 589 07/04/2023

Видеороликлар апрель ва май ойларида ҳар куни намойиш этилади.

Россия пойтахтининг асосий кўчаларидаги ситибордларда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларининг тарихий-маданий меросига бағишланган, жумладан, зиёрат туризмини тарғиб қилиш мақсадида қисқа видеороликлар намойиш этилмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бундай намойишлар Ўзбекистон элчихонаси томонидан PR- маркази билан ҳамкорликда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Москва ҳукумати кўмагида ташкил этилди.

Видеороликлар апрель ва май ойларида шаҳар ситибордларда кун бўйи ҳар 6 ёки 12 дақиқада намойиш этилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация