Мақола

1 368 22/11/2022

Ленинград вилоятида патент бўйича меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқаролари учун шахсий даромад солиғи бўйича ойлик аванс тўлови миқдори 2023 йилда 4400 рублни ташкил этади.

Ленинград вилояти Қонунчилик Мажлиси матбуот хизматида маълумот берилишича,  Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида меҳнат патентининг нархи 2015 йилдан буён ҳар йили синхронлаштирилади. Бу вақт ичида патент нархи 3000 рублдан 2022 йилда 4200 рублгача ўсди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг шаҳар ва вилоятлар бўйича Бош бошқармасининг Миграция бошқармаси маълумотларига кўра, Ленинград вилоятида Россия Федерациясига визасиз келган чет эл фуқароларига берилган меҳнат патентлари сони 2021 йилда 78148 донани ташкил этди, таққослаш учун – 2020 йилда 42350 та, 2019 йилда (ковид сабабли чекловларга қадар) 62392 та патент берилган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Россияга ишлаш учун келган чет эл фуқаролари патент олиш учун ариза топширишлари ва ҳар ойда қатъий белгиланган шахсий даромад солиғи тўловини тўлашлари шарт, унинг якуний миқдори ҳар бир ҳудуднинг меҳнат бозоридаги минтақавий коэффициентлари орқали мустақил белгиланади.

Қонун лойиҳасига кўра, 2023 йил ҳудудий коэффициент 1,615272 этиб белгиланган. Шундай қилиб, келгуси йилнинг январь ойидан бошлаб чет эллик ишчилар ойига 4400 рубль миқдорида тўловни амалга оширишлари керак бўлади.

Муҳокама якунлари бўйича қонун лойиҳаси биринчи ва учинчи ўқишда бир овоздан қабул қилинди. Ҳужжат 2023 йил 1 янардан кучга киради.  Бу ҳақда “Мигранто.ру” сайти ҳабар қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация