Мақола

942 21/09/2023

“Иоаннъ” телеграм канали муаллифларининг хабар беришича, Ленинград вилоятида ўзбек ва тожик тилларида Украинадаги урушга чақирилган ёзувли билбордлар пайдо бўлган.

Афтидан, таклифлар меҳнат муҳожирларига қаратилган.

Бундан ташқари, “махсус операция”  иштирокчиларига тўланадиган тўловлардан ташқари, ер участкалари ҳам таклиф этилмоқда. Бундай маълумот кампанияси, хусусан, Ленинград вилоятида Россия фуқаролари орасидан кўнгиллилар билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини англатади, шекилли.

Шуни ҳам эслатиш жоизки, Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларида ёлланма аскарлик учун жиноят ҳисобланиб, бу ҳаракат учун кўп йиллик қамоқ жазоси тайинланиши кўзда тутилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация