Мақола

876 25/02/2023

Россия Федерациясининг Ленинград вилоятидаги “Кудровский парк” турар-жой мажмуаси қурилишида икки нафар ёш ишчи баландликдан қулаб ҳалок бўлди.

ЛенТВ 24 телеканали хабарига кўра, Ўзбекистоннинг 20 ёшли фуқароси ва Тожикистоннинг 18 ёшли фуқароси олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Маълум бўлишича, 21 февраль, сешанба куни полицияга Кудроводаги (Ленинград вилояти, Всеволожский тумани) “Кудровский парк” турар-жой мажмуаси қурилишида икки ишчи ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилган эди.

Қурилиш қўриқчисининг сўзларига кўра, у ҳудудни айланиб чиқаётиб, объектни кўздан кечираётганида шовқин-суронни эшитган. Сўнгра ерга қулаб тушган ҳавозани кўриб қолган, унда ишчиларнинг жасадларини топган. 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва Тожикистоннинг 18 ёшли фуқароси олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация