Мақола

1 354 28/03/2023

Франциялик акциядор Leroy Merlin Россия бозоридаги 18 йиллик фаолиятидан сўнг бу давлатдан кетишини эълон қилди. Компаниянинг Россиядаги бизнеси маҳаллий бошқарувга топширилади. Келишув тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланганидан кейин ёпилади.

Leroy Merlin уй-рўзғор буюмлари дўконларига эгалик қилувчи Франциянинг АДЕО компанияси Россиядаги бизнесини маҳаллий бошқарувга ўтказади, дея хабар беради гуруҳ матбуот хизмати.

“Бизнес ва дўконларни сотиш ҳақида гап йўқ. Бугун француз АДЕО бошқарув компаниямиз “Leroy Merlin Россия” бошқарувини ҳозирги ички маҳаллий менежментга ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди”, — деди Leroy Merlin жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Лола Сатторова.

АДЕО пресс-релизида айтилишича, келишув “45 минг ходим учун иш ўринларини сақлаб қолади ва компаниянинг аҳоли манфаатлари йўлида узлуксиз ишлашини таъминлайди”. Россия активлари устидан назоратни Leroy Merlin’га топшириш регуляторлар томонидан тасдиқланиши керак.

Leroy Merlin эгаси Россияда 18 йилдан ортиқ бизнес билан шуғулланганини эслади, аммо 2022 йил баҳорида Украинада уруш бошланганидан кейин у барча янги сармояларни тўхтатишга ва аста-секин маҳаллий операцияларни мустақил қилишга қарор қилди.

СПАРК маълумотларига кўра, “Leroy Merlin Восток” МЧЖнинг 2021 йилдаги даромади 456,6 миллиард рублдан ошган. Компания Forbes маълумотларига кўра Россиянинг 50 та энг йирик хорижий компаниялари орасида 2022 йил рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган.

2022 йил март ойининг бошида Leroy Merlin’нинг рақобатчиси – Германиянинг OBI компанияси Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Компаниянинг россиялик бошқарувчилари дўконларни ёпишдан бош тортди ва апрель ойида тармоқ дўконлари фаолиятини тиклашни эълон қилди.

Июль ойи охирида “Ведомости” нашри ўз манбаларига таяниб, OBI Россия бизнесини сотиш бўйича битимни ёпганини хабар қилди. Россия тармоғининг назорат улушини  немис бизнесига эга бўлган бизнесмен ва компания раҳбарининг оилавий дўсти олди. Қолган қисми эса спа-комплексларини қуриш мажмуаси эгасига –  МАХ компаниялар гуруҳига тегишли. (Улушнинг 60%и бизнесмен Иосиф Лиокумовичга ва 40%и Илья Колобковники).

Октябрь ойи ўрталарида “Бокситогорск ёғочни қайта ишлаш заводи” OBI компанияси Россиядаги бизнесининг 90% га, қолган 10% эса “Коррупцияга қарши кураш” халқаро жамоат ташкилотига ўтди. 2023 йил январь ойида Россиядаги OBI гипермаркетлари бир йил ичида учинчи марта эгаларини ўзгартиргани маълум бўлди.

“Ведомости”нинг ёзишича, тармоқнинг янги эгалари сенатор Арсен Каноковнинг “Синдика” холдингига алоқадор бўлиши мумкин. Бир ой ўтгач, Москвалик тадбиркор Андрей Баранов суд орқали OBI тармоғининг рус дўконларига ҳуқуқларни топшириш бўйича тўртта битимни бекор қилишни талаб қилди. Баранов “Нова Трейд” савдо компанияси ва “Турбоденте” компаниясининг улушларига эга, уларнинг асосий фаолияти стоматологик амалиётдир.

Манба: Forbes.ru.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация