Maqola

1 175 16/08/2023

Махачқалъада ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлашда ҳалок бўлганларнинг жасадлари аниқланмоқда. Фавқулодда ҳодиса қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Маълум қилинишича, ҳозир жасадларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча ҳалок бўлган 35 кишидан фақат 7 нафарининг шахси аниқланган. 5 ёшли қиз ва 10 ёшли ўғил бола ҳам ҳалок бўлгани аниқланган.

Аниқланганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Қутқарувчилар вайроналар остидан жасадларни топишда давом этмоқда, қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.

Сўнгги маълумотларга кўра, 35 киши ҳалок бўлган. Доғистон раҳбарининг хабар беришича, фожиа қурбонлари сонининг кўпайиши энди кузатилмаяпти. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. “Айбдорлар албатта жазосини оладилар, виждонсиз тадбиркорлар ва амалдорлар бундан сабоқ олиб, шундай фожиалар такрорланмаслиги учун хулоса чиқарадилар”, деб таъкидлади Доғистон раҳбари Меликов ўзининг телеграмдаги шахсий каналида.

Қайд этилишича, тергов портлашда гумон қилинган шахснинг кимлигини ҳам аниқлаган. Бу Элдар Насрулаев бўлиб чиқди, уни сўроққа олиб кетишди. Дастлабки тахминга кўра, Э. Насрулаев  автосервисда аммиакли селитра омборини ташкил қилиб, у ерда 100 тонна ўғит сақлаган. Ёнғин пайтида селитра портлаб, кучли портлаш содир бўлган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya