Мақола

1 011 21/07/2022

Польшадаги иш берувчилар Марказий Осиё республикалари фуқароларини ишга қабул қилишдан манфаатдор ва аллақачон меҳнат мигрантларининг келишларига ҳозирлик кўрмоқдалар, деб хабар беради “informburo.kz” сайти.

Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Польшада ишлашга қизиқишлари ортган.

“Gremi Personal” халқаро бандлик агентлиги таҳлил маркази маълумотларига кўра 2022 йил март ойидан бошлаб Польшада ишлаш истагида мурожаат қилаётган фуқаролар сони 30 %га ошди.

Россияда бугунги кундаги иқтисодий вазият сабабли Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон фуқаролари Польшада ўзларига мос иш ўринларини қидиришмоқда. Аввал мигрантларнинг аксарияти ишлаш учун Россияга боришарди.

Польшадаги кўплаб корхоналар бугунги кунда эркак ишчиларга бўлган талабни Марказий Осиёдан келувчилар ҳисобига тўлдиришмоқчи.

“Кўплаб компаниялар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари фуқароларига яшаш ва ишлаш учун мослашишларига ёрдам беришга тайёр. Улар мигрантлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш мақсадида уларнинг маданий, диний дунёқарашлари, танаввул қиладиган таомлари ҳақида қизиқишмоқда” дейди Gremi Personal бандлик агентлигининг бош директори Томаш Богдевич.

Россия Федерациясида 2 миллион нафарга яқин Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари, 2 миллионга яқин ўзбекистонлик ва 200 минг нафар қозоғистонлик мигрантлар меҳнат қилишади. Улар асосан қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иш билан бандлар.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 193 минг нафарга яқин фуқаро Россия Федерациясига жўнаб кетишган, деб таъкидлашди Gremi Personal агентлигидагилар.

Польша Марказий Осиёдаги ишлаш истагида бўлганлар учун янги йўналиш бўлиб қолиши мумкин. Польшадаги иқтисодий миграция бозори қонунчилик билан тартибга солинади. Бу ерда фуқаролар яшаш учун рухсатномага (ВНЖ) ариза беришлари ва ижтимоий кафолатларга эга бўлишлари ҳам мумкин. Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра Қозоғистоннинг 2578 нафар, Ўзбекистоннинг 2852 нафар. Қирғизистоннинг 763 нафар, Туркманистоннинг 616 нафар ва Тожикистоннинг 605 нафар фуқаролари Польшада ижтимоий суғурта жамғармасида рўйхатдан ўтишган.

 

 

 

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация