Maqola

1 151 12/07/2022

Марказий Осиёдаги мигрантлар учун Россия энг қулай иш жойи сифатидаги мавқеини йўқотиши мумкин. Чунки мигрантларнинг ишлашлари учун муқобил имкониятлар шаклланмоқда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россияда 2020 йилда Марказий Осиё республикаларидан 8 миллионга яқин фуқаролар меҳнат қилишарди. Эндиликда эса бошқа мамлакатларда ишлаш учун муқобил имкониятлар пайдо бўляпти, деб хабар беради Еurasianet.

Бу йил баҳордан Буюк Британия фермер хўжаликлари ишчи кучи танқислигини тўлдириш учун Марказий Осиёдан фуқароларни ишга таклиф қила бошлади.

Мамлакатдаги фермалардан бири Тожикистондан 45 нафар ишчиларни, шунингдек Непал ва Индонезия фуқароларини мавсумий ишларга ёллаган.

Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш истагини билдиришидан аввал ЕИга аъзо бўлган давлатлардан ишчи кучи кириб келарди. Эндиликда  мавсумий ишларга МДҲ мамлакатлари фуқаролари жалб қилиняпти.

Дастлаб бўш иш ўринларининг кўпчилигини украинлар тўлдиришди, аммо кейин ҳарбий операцилар сабаб улар ҳам ишга ёлланмай қўйишди. Вазиятдан фойдаланиб, Британияда ишлаш имконияти Тожикистон сингари Қирғизистоннинг ҳам эътиборидан четда қолмади.

Мамлакат ҳукумати март ойларида қишлоқ хўжалиги соҳасига халқаро миқёсда ишчиларни ёллаш билан шуғулланувчи компания орқали фуқароларни Британияга ишга юбориш тўғрисида битимни имзолади.

Британиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагини билдирганлар кўпчиликни ташкил этяпти. Баҳорги мавсумда мавжуд 1000 та бўш иш ўрнига 7000 нафар фуқаро ариза топширди.

Марказий Осиёда Тожикистон ва Қирғизистон сингари Ўзбекистон фуқаролари ҳам Британияда ишлашга қизиқмоқдалар. Ўзбекистон ҳукумати Россиядан бошқа мамлакатлар билан ҳам меҳнат миграцияси борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya