Мақола

1 035 24/05/2023

“Хитой Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. Қандай қилиб Россия бу шароитда минтақада ўз имкониятларини сақлаб қолиши мумкин”, деб савол беради шарқшунос Кирилл Котков.

Хитойнинг Сиан шаҳрида Ўрта Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан Хитойнинг биринчи саммити якунланди. Икки кун давом этган тадбирда давлат раҳбарлари иштирок этди.

18 май куни Хитой етакчиси Си Цзинпин Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар келажакда янги рангларда порлаши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Пекин Марказий Осиё давлатлари билан “умумий келажакка эга ҳамжамият” қуришни режалаштирмоқда.

Си, шунингдек, Марказий Осиёда “қашшоқликни камайтириш стратегияси”ни ишлаб чиқишга ваъда берган ва бу ишни молиялаштириш ниятида эканлигини маълум қилган. Хитой раҳбари, шунингдек, Марказий Осиёдаги ҳамкорларига 3,72 миллиард доллар беғараз ёрдам ажратишга ваъда берган.

“Хитой фурсатдан унумли фойдаланиб, минтақада ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилиб, Марказий Осиё мамлакатларига фойдали лойиҳаларни таклиф қилмоқда. У ерда Туркиянинг ҳам ўз манфаатлари бор, лекин унинг ҳудудий жойлашуви туфайли ҳаракат қилиши қийинроқ.

Шуни инобатга олган ҳолда, Россия ҳаракат қилиши керак – унинг Марказий Осиё давлатларига кучли таъсир қилиш воситалари бор ва улардан фаолроқ фойдаланиши керак”, деб ҳисоблайди Котков.

“Қозоғистонга иқтисодий муносабатлар ва русийзабон аҳоли орқали ҳам босим ўтказиш мумкин. “Руслашган” этник қозоқлар Россияга мойил, чунки улар рус тилини қозоқ тилидан кўра яхшироқ билишади”, деб таъкидлайди эксперт.

Шарқшунос Котков Россия қандай қилиб Марказий Осиёда қолиши мумкинлигининг бошқа сабабларини ҳам айтиб ўтган.

У Россия Марказий Осиё мамлакатларига таъсирини кучайтириш учун “гастар-фактор”дан фойдаланишни тавсия этади. Бу Марказий Осиёдан яшаш ва ишлаш учун келган муҳожирларга тегишли, дея тушунтирди Котков.

“Агар Россия Федерацияси “одамларни алмаштириш” йўлидан воз кечиб меҳнат муҳожирларини келишини тўхтатса, бу Марказий Осиё мамлакатлари учун кучли зарба бўлади. Россия эса ундан фойдаланиши мумкин. Бундан ташқари, аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайишига йўл қўймаслик учун эртами-кечми миграцияни тўхтатиш кераклигини унутмаслигимиз шарт”, деб қўшимча қилади у.

Олимнинг фикрича, арзон, лекин аслида доимий равишда ошиб бораётган ишчи кучидан фойдаланиш машинасозлик, роботлаштириш ва бошқаларнинг ўсишига, Россия Федерациясининг ривожланишига тўсқинлик қиладиган тормоз, эмиш.

Котков, Россия Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий таъсирдан ташқари кўплаб таъсир воситаларини санаб ўтар экан, 2022 йил январида оммавий тартибсизликлар пайтида Москва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга қаршилик кўрсатишга ёрдам бермаганида  “Қозоғистонда фуқаролар уруши бошланиши мумкин эди. Чунки, юмшоқ қилиб айтганда, улар ўзларини ягона халқ сифатида кўрмайди”, – деган.

Россия Марказий Осиёда муваффақият қозониши учун, биринчи навбатда, иқтисодий ривожланиш парадигмасини ўзгартириши ва фақат “нефт ва газ қувури”дан пул олишни босқичма-босқич тўхтатиши керак, деб таъкидлайди шарқшунос.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация