759 02/02/2023

Марказий Осиё мамлакатларида ишсизлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон биринчи, Тожикистон эса охирги ўринда. Ишсизлик аҳолини пул топиш учун Россияга кўчиб ўтишга мажбур қилмоқда.

Биз ушбу мамлакатлар статистика идоралари ва очиқ манбалар маълумотлари асосида ана шу давлатларнинг фақат расмий статистикасини тўпладик. Шу билан бирга, расмий статистик маълумотларга фақат меҳнат ва бандлик бўлимларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган шахслар киритилганини таъкидлаймиз. Яна юз минглаб одамлар расмий идораларда рўйхатдан ўтмаган, аммо ишсиз ва ишлаш учун бошқа мамлакатларга кўчиб кетишмоқда.

Шунинг учун биз ушбу мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг расмий сонини ҳам ҳисоблаб чиқдик. Ахир, улар бошқа мамлакатлар мигрантлари сафига етарли маош олиш учун қўшилмоқдалар.

Бу рақамлар давлатларнинг расмий маълумотларидир (норасмий тарзда бу кўрсаткичлар қандай бўлишини ўйлаб кўринг-а). Айни пайтда Россияда мигрантлар бўйича кўрсаткичлар юқорироқ. Хусусан, бу давлат расмийлари тожикистонлик мигрантлар сони 1 миллион кишидан ортиқ эканини айтишмоқда. Бу ҳақда “Аsiaplustj.info” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация