Мақола

1 140 13/09/2022

“Важные истории” ва “Новая газета” нашрлари муҳожирлар орасида содир этилган жиноятлар бўйича статистик маълумотларни  эълон қилди.

“Потребитель.уз” гуруҳининг блогер-бошловчиси Лилия Николенко ўз саҳифасида ўзбекистонликларга нисбатан камситувчи пост эълон қилди. Блогер унда ўзбекистонлик муҳожирларнинг 75 фоизини зўрлаш жиноятида айблаб, “Бу –  уларнинг менталитетида бор” деб фикр билдирди. Ўз фикрини тасдиқлаш мақсадида эса Россия ОАВдан ёлғон статистик маълумотларни келтирди. Бу маълумотларга кўра “Россияда “зўрлаш” жиноятларининг 75 фоизи Ўрта Осиё фуқаролари томонидан содир этилади”,- деб ёзади у.

Афсуски, бу хоним ҳақиқатни ойдинлаштириш учун Россия Ташқи ишлар  вазирлигининг статистик маълумотлари билан танишиб ҳам чиқмаган. Шунчаки, матбуотда муҳожирларни қоралаётган ташвиқот материалларидан фойдаланиб қўя қолган. Баъзи ахборот воситаларида “рус дунёси” посбонлари томонидан барча жинояту гуноҳларда Марказий Осиёдан келган муҳожирларни айблаш одат тусига кирган (Николенко хоним таъкидлаганларидек Ўрта Осиё эмас. Марказий Осиё номи 1993 йилда республикалар саммитида қабул қилинган). “Взгляд/Нигоҳ” телеграм канали шу мавзуни ўрганиб чиқди.

ОАВ саҳифаларида ана шундай машҳур “афсона” шакллантирилган. Бундай фикрлар йиллар давомида қатъият билан Россия нашрларида, жумладан жамоат арбобларининг эфирдаги баёнотларида ўз аксини топди. Россия ОАВларининг тарғиботларини эшитган фуқароларнинг фикрича “Барча ёмонлик Марказий Осиёнинг туб аҳолиси, ўзбеклар, тожиклардан келади. Жиноятлар, жумладан зўрлаш Марказий осиёликлар, хусусан ўзбекларнинг менталитетида бор”.

Бундай ёлғонлар  “рус дунёси” посбонлари томонидан турли каналларда йиллар давомида тарғиб қилинади. Чунки “муҳожир жинояти” тушунчаси тарафдорлари йиллар давомида бузиб кўрсатилган маълумотлар ташвиқотидан чарчамайдилар. Аммо РФ Ички ишлар вазирлигидан келган рақамлар, статистик маълумотлар бу фикрларнинг аксини кўрсатмоқда. Бундай маълумотлар билан интернетда очиқ тарзда танишиш мумкин.

“Важные истории” ва “Новая газета” нашрлари содир этилган жиноятлар бўйича статистик маълумотларни таҳлил қилиб, эълон қилди.

Улар чет эл агенти сифатида тан олинган ОАВ муҳожирлар ҳақида нималар ёзаётганини ўрганди.   Муҳожирлар ҳақидаги сохта афсоналарнинг кимлар томонидан тарқатилаётганлиги билан қизиқди. Чет эл агентлари деб тахмин қилинаётган блогерлар, журналистлар, давлат ва мустақил ОАВларинг машҳур телеграм каналларини таҳлил қилиб чиқишди. Чет элликлар жинояти ҳақида ким кўпроқ ёзаётгани ва уларнинг маълумотларига кўра муҳожирларнинг қиёфаси қандай шакллантирилаётганини   текширишган.

ОАВ ва баъзи журналистлар ижодида Марказий Осиё давлатларидан келган ўзбек ва тожик мигрантлар жинояти жуда машҳур мавзу эканлиги кўзга ташланди. Россия ОАВнинг баъзиларида муҳожирлар тез-тез қотилликлар, жанжал ва зўрлашлар содир этилишида етакчилик қилишаётгани ва улар россияликлардан анча хавфлироқ, деган таассурот пайдо бўлади.

Россия ОАВлари Ички ишлар вазирлиги ходимлари берган маълумотларга “таяниб” мамлакатда зўрлаш жиноятининг аксарият қисми муҳожирлар томонидан содир этилаётганини ёзишади. ОАВда хатто “Биз улар учун ўлжамиз. Зўрлаганларнинг 70 фоизи Ўзбекистондан чиққан: рус аёлларини ким ҳимоя қилади?” деган сарлавҳаларни ҳам учратиш мумкин.

Аслида вазият шунчалик оғирми ва айтилаётган фикрлар ҳақиқатми?

Йўқ, бундай эмас. Сўнгги тўрт ярим йилда 30 мингдан ортиқ жинсий зўравонлик жинояти содир этилган. Уларнинг 94 фоизини россияликлар, 5 фоизини МДҲдан келган муҳожирлар содир этган.

Сиз РФ ИИВ маълумотлари билан танишсангиз, жиноятлар бўйича асл ҳолатни кўришингиз мумкин.

2020 йилда Россия Федерациясида 2044,2 минг жиноят содир этилган бўлиб, улардан 34,4 мингтаси чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этиган. Бу эса рўйхатга олинганлар сонининг 1,6 фоизи ёки тергов қилинганларнинг 3,3 фоизи демакдир.

Расмий маълумотларга кўра, 2020 йил учун Россияда чет эл фуқаролари сони 6,3 миллион нафарга яқин, РФ аҳолиси 146 миллион кишини ташкил этган.

Оддий формула 2020 йилда муҳожирлар орасида қонунни бузганларнинг 0,5 фоизини ва Россия фуқаролари орасида тахминан 1,3 фоизини ташкил қилган, деган хулосага имкон беради. Яъни чет элликлар россияликларга қараганда 2,5 баравар кам жиноят содир этган.

МДҲдан келган фуқаролар ҳаёт ва соғлиқ учун таҳдид билан боғлиқ бўлмаган жиноятларни содир этадилар.

Уларнинг учдан бир қисми ҳужжатларни қалбакилаштириш ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби ўзига хос ҳуқуқбузарликларни содир этганликлари учун суд маҳкамасига тушишади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация