Мақола

968 24/10/2023

Россия ҳукумати молия институтлари ўз фуқаролари ва хорижликларга Россия банкларининг карталари ва улардаги ҳисоб рақамларини масофадан очиш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар рўйхатини тасдиқлади. Рўйхатга собиқ СССР таркибидаги барча Марказий Осиё республикалари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киритилди, деб ёзади “РБК” Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб.

Рўйхатда жами 25 та давлат бор. Энди Марказий Осиё давлатларидан ташқари Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Баҳрайн, Беларус, Бразилия, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Қатар, Хитой, Қувайт, Малайзия, Монголия, БАА, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Таиланд ва Туркия давлатлари фуқаролари ҳам Россия банк карталарини масофадан очиши мумкин.

Нашрнинг аниқлик киритишича, шу йилнинг июнь ойида Давлат Думаси қонун ҳужжатларига Россия банкларига чет элликлар ва Россия Федерациясининг норезидент компаниялари учун масофавий форматда ҳисоб рақамларини очиш, шунингдек, карталарни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритди. Ушбу хизматни тақдим этиш учун молия институти чет эллик ҳамкор билан шартнома тузиб, мижоз ўз мамлакатида идентификациядан сўнг, Россияда электрон ҳисоб эгаси бўлиши мумкин ва Россия Федерациясига келганида банк картасини олиши мумкин.

2023 йил сентябрь ойида Россия миллий тўлов карталари тизими раҳбари Владимир Комлев бозорнинг бир нечта йирик иштирокчилари бир вақтнинг ўзида хорижликлар учун карталарни чиқариш вариантлари устида ишлаётганини айтган эди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу ҳозирда ўта долзарбдир. Чунки у МИР карталари эгаларига ўз мамлакатида очилган ҳисоб рақамидан онлайн тарзда тўлдириш имконини беради.

Янгиликнинг долзарблиги Visa ва MasterCard тизимлари ўтган йили Россияни тарк этганидан сўнг Россия Федерациясида чиқарилган карталар чет элда ишлашни ва хорижий банклар томонидан чиқарилган карталар Россия ҳудудида ишлашни тўхтатганидан сўнг пайдо бўлган муаммолар бўлди. Шу сабабли, Россия ҳукумати чет эллик сайёҳлар ва ишбилармонлар маҳаллий молиявий инфратузилмадан узилиб қолгани ва улар товар ва хизматлар учун тўлай олмагани айтади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация