Мақола

1 213 03/11/2022

Марказий Осиёнинг бешта давлати ва Россиянинг ўртача иш ҳақи таққосланганда Ўзбекистонда бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25  фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,72 миллион сўмни (335 доллар) ташкил этди.
Марказий Осиёнинг бешта давлати ва Россияда иш ҳақи ўртача 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 24,9 фоизни ташкил этди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Ўртача ҳисобланган иш ҳақи таркибига нафақалар, иш ҳақи, рағбатлантириш тўловлари, компенсация тўловлари ва ишламаган соатлар учун тўловлар, шунингдек жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшмаси фондига ажратмалар киради.

Уни ҳисоблаш учун Давлат статистика қўмитаси турли соҳадаги 3 миллиондан ортиқ ишчиларнинг маълумотларидан фойдаланган.

Марказий Осиё мамлакатлари ва Россияда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори (реал иш ҳақи инфляцияни ҳисобга олган ҳолда аниқланади) доимий ўзгариб туради. Бу ҳақда Аsia-plust нашр хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация