Мақола

594 09/09/2023

Шанбага ўтар кечаси Марокашда кучли зилзила рўй берди, 632 киши ҳалок бўлди, 329 киши жароҳатланди.

Бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларда ҳалок бўлганлар кўплиги айтилмоқда. Марракешдан 80 километр узоқликдаги тоғли ҳудудда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берган Марокаш Миллий геофизика институти.

АҚШ Геология хизмати, ўз навбатида, зилзила магнитудаси 6,8 га баҳолаб, ер силкинишлари нисбатан саёз 18,5 километр чуқурликда содир бўлганини маълум қилган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, зилзила Ал-Ҳауз, Уарзазат, Марракеш, Азилал, Шихауа ва Тарудант вилоятларида сезилган.

Зилзила эпицентрига энг яқин жойлашган энг йирик шаҳар Марракешда турар-жой ва бошқа бинолар кўплаб вайрон бўлган. Аҳолининг хабар беришича, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган эски шаҳарда уйлар қулаб тушган. Маҳаллий телевидение масжид вайрон бўлганини ва машиналар пачоқланганини кўрсатган. Қутқарув хизматлари вайроналарни тозалашда давом этмоқда.

Зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда мобил алоқа ва электр таъминотида муаммолар юзага келган.

Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи расмийлари Марокашга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация