Мақола

3 597 25/11/2023

Новосибирскдаги “Азимут” меҳмонхонасида ҳайратланарли воқеа юз берди: у ерда ишловчи ўзбекистонлик фаррош тўшак  остидан ҳақиқий хазина топиб олди. 24 ёшли йигит хоналарни тозалаш вақтида меҳмонхона мижози томонидан яшириб қўйган миллион рубль солинган сумкани топиб олган. Омади келганига ишонган муҳожир дарҳол пул солинган сумкани кўтариб, меҳмонхона эшигига катта қилиб “қуён суратини чизиб” кетган.

Уддабуррон йигит дарҳол ватанга қайтиш чиптасини сотиб олиб сафар тайёргарлигини кўраётганда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тўхтатилди ва Россияни тарк этмаёқ қўлга олинди.

Энди унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, жиноий иш Новосибирскнинг Железнодорожний туман судида кўриб чиқилиши бошланди. Железнодорожний туман прокуратурасининг давлат прокурорлари айбловни қўллаб-қувватлаш ва ишни охиригача етказишни режалаштирмоқда.

Баъзан миллионлаб пул топиб олиб эгасига қайтарган меҳнат муҳожирлари ҳақида эшитиб қоламиз. Уларнинг қилган савоб ишларидан ҳайратга тушамиз, фахрланамиз. Бироқ, афсуски, уларнинг акси бўлган, бировнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиганлар ҳам бор экан.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация