Москва шаҳри Бригадирск кўчасидаги бинолардан бирида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари вақтида бино томи қулаб тушди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, таъмирлаш ишларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган.
Ҳодиса оқибатида бир нафар юртдошимиз Э.Н. ҳалок бўлган ва бир нафар юртдошимиз М.Х. ҳозирда шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда вафот этган юртдошимизнинг жасадини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.