Мақола

752 04/12/2022

Хориждан келиб, меҳнат қилаётган фуқароларга бериладиган патентлардан Москва бюджети 30 миллиард рубль фойда кўради.

“Жорий йилнинг атиги ўн ойида Москвада ишлаётган чет эл фуқаролари шахсий даромад солиғи бюджетига 26,5 миллиард рубь ўтказдилар”, дейди Иқтисодий сиёсат ва ривожланиш бўлими бошлиғи Мария Багреева. 2021 йилнинг худди шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 64%га кўпроқ. 2022 йилда эса тушумларнинг йиллик ҳажми, ҳисоб-китобларимизга кўра 30 миллиарддан кўпроқ бўлиши керак”.
Умуман олганда жорий йил бошидан буён Россия пойтахтида хорижлик фуқароларга 483,9 мингта патент берилган. Улар анъанавий тарзда, асосан қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва савдо соҳаларида меҳнат қилади.

Кўпчилик байрамга уйига кетаётган ҳозирги вақтда ҳам ишга кирмоқчи бўлаётганлар камаймаяпти. Янги Москвада жойлашган кўп тармоқли миграция марказида ҳар куни 2000-3000 киши патен олиш учун мурожаат қилади. Аммо навбатлар йўқ, чунки марказ кунига 7,5 минг кишини қабул қилишга мўлжалланган. Чет элликлар орасида сон жиҳатидан Ўзбекистон фуқаролари биринчи ўринда, Тожикистон – иккинч  ўринда ва Озарбайжон –учинчи ўринда. Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистонни ўз ичига олган ЕОИИ давлатларидан кунига 800-900 га яқин мигрантлар келишади. Уларга қонуний ишлашлари учун патент керак эмас. Бу фуқаролар йилига бир марта марказга келиб тиббий кўрикдан ўтишади ва бармоқ изларини қайд этишади. Пойтахтга келган барча иш изловчилар рус тилидан имтиҳон топширадилар, тиббий кўрикдан ўтишади. Жорий йилдан бошлаб ҳатто олти ёшдан бошлаб болалардан ҳам бармоқ излари олинади.

Ишга жойлашаётганлар патент учун шу ерда ҳақ тўлашади – бу йил патент нархи ойига 5,9 минг рублни ташкил этади. Патент олиш учун паспорт, миграция картаси ва рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Бошқа барча ҳужжатлар марказда расмийлаштирилади.

Патенти бор чет эллик фуқаро Москвада ишсиз қолмайди.

…Ўзбекистонлик Отабек Шерматаов бешинчи марта патент олди. “Бу ерда ҳамма нарса қулай тарзда тартибга солинган. Сиз ишдан рухсат сўраб ўтиришингиз шарт эмас. Иш бошланишидан олдин ҳамма нарсга улгуришингиз мумкин”, дейди у. “Ҳамма ишларингизни бу ерда бир соатда битириб чиқиб кетишингиз мумкин”. Отабек Москва марказида Китай-городдаги ресторанлардан бирида ошпаз. У ўз ишини яхши кўради, деб ёзади “Российская газета”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация