Мақола

974 28/09/2022

Ўзбекистонлик ишчилар Россияга боришдан аввал малака ошириш ва меҳнат патентини олиш учун зарур бўлган имтиҳонлардан ўтишлари мумкин бўлади.

Бу ҳақда Уфада бўлиб ўтган “Транспорт ва қурилиш” халқаро конгрессида маълум бўлди.

“Яқин кунларда мамлакатда Санкт-Петербург давлат университиетининг ваколатхонаси очилади. Олий таълим муассасаси ўқитувчилари салоҳиятли меҳнат мигрантларига рус тилидан сабоқ берадилар ва улардан имтиҳон оладилар”, – дейди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Бахтиёр Бозоров.

Ҳозирча малакали ўқитувчилардан иборат махсус марказ томонидан меҳнат мигрантлари учун турли хизматлар кўрсатилмоқда.

Бугунги кунда Россия ҳудудидаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар 40 фоизни ташкил этади. Бу фуқароларнининг чет эллардаги меҳнат таъминоти бўйича энг юқори кўрсаткичдир.

“Келгусида ўзбекистонлик ишчи-хизматчилар зарур мутахассисликлар ўргатиладиган ва русча намунадаги сертификатлар бериладиган марказларда ўқишлари режалаштирилган”, –  деди Минтақавий муаммолар институти илмий раҳбари Дмитрий Журавлев.

“Бундай ёндашув марказий Осиёдан келадиган меҳнат ресурслари сифатини оширади, бу эса ўз навбатида Россия бизнеси учун фойдалидир. Келгуси ойларда мигрантларга қайси мутахассисликларни ўргатишни ким белгилаши, ўқув дастурларига ҳақ тўлаш, бизнес олдига қўйиладиган вазифалар, давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар қандай бўлишини аниқлаштириб олиш керак бўлади. Бирор киши малакага эга бўлиши биланоқ шу соҳада касбий ўсишни, билим ва малакаларини ривожлантириш  ҳаракатида бўлиши керак. Иш берувчилар ҳам бундай вазиятда ўз ёрдамларини аямасликлари зарур”, – деб давом эттирди Журавлев.

Унинг сўзларига кўра, бундай ёндашув мигрантларнинг ўз иш жойида ўсиши, ижтимоий  шароитларининг яхшиланиши имкониятини беради, Россия бозори эса малакали кадрларга эга бўлади.

Ўзбекистоннинг ўзида 14 та хтисослаштирилган марказлари ва 60 га яқин бошланғич ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида малакали кадрлар тайёрланади.

Ўзбекистон Россияда меҳнат қилаётган ватандошларга ёрдам бериш мақсадида Москва, Санк-Петербург, Самара, Уфа, Новосибирск ва бошқа ўнлаб шаҳарларда махсус ваколатхоналар очмоқда. Уларнинг мутахассислари мигрантларнинг меҳнат ва ижтимоий мослашуви билан шуғулланади.Бу ҳақда “Мигранто. ру” хабар бермоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация