Maqola

871 21/12/2021

Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев меҳнат муҳожирлари учун меҳнат патентининг янги шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни имзолади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, пластик карточка чипида бармоқ излари ва карточка эгасининг фотосурати киритилган бўлади. Буйруқ 29 декабрдан кучга киради.

8,5 см дан 5,3 см гача ўлчамдаги пластик карточкага ўрнатилган контактсиз чипга “пластик эгасининг шахсини аниқлаш учун мос бўлган юзнинг электрон тасвири ва қўлдаги икки бармоқ изларининг электрон тасвири” жойлаштирилади, дейилади ҳужжатда. Шунингдек, патентнинг орқа томонига QR -код жойлаштирилади, унда карта эгасининг исми-шарифи, унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, патент серияси ва рақами ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар такрорланади.

 

Мулоҳаза

Ушбу буйруқ катта эҳтимол билан миграция бўлимлари атрофида оломон тўпланиши билан боғлиқ бетартибликларни келтириб чиқарди. Чунки, буйруқда белгиланган муддат ичида катта миқдордаги одамлар бир пайтни ўзида мурожаат қилишганда уларга хизмат кўрсатиш учун миграция бўлимларида ташкилий-техник жиҳатдан имкониятлари етмайди. Ушбу мулоҳаза қанчалик ўз тасдиғини топишини буйруқ кучга кирганидан кейин аниқ бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya