Maqola

1 168 14/03/2022

Айни пайтларда дунёда юзага келган иқтисодий-сиёсий вазият хорижий мамлакатларда меҳнат қилиб келаётган мигрантларга ҳам салбий таъсир ўтказмоқда.

Хусусан, иш ўринларининг ёпилиши, меҳнат мигрантлари хорижда ишлаб топган даромадларининг қадрсизланиши ва бошқа сабаблар боис, ўзларига қулай имкониятларни кўриб чиқмоқдалар. Шу билан бирга, хорижда меҳнат қилиш талаблари кучайиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлардан фойдаланиш мақбул ва хавфсиз чоралардан бири бўлиб қолмоқда.

Хўш, бундай имкониятлар ҳақида қаердан маълумот олиш мумкин деган саволга, яқинда Жиззах вилоятида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган ахборот-ресурс марказини мисол қилиб келтириш мумкин.

2022 йилнинг 10 март куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туман ҳокимлиги ҳузурида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун ахборот-ресурс маркази очилди.

Ушбу марказ Winrock International ташкилоти томонидан Жиззахдаги «Istiqlol Avlodi» ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда одам савдосига қарши курашиш ҳудудий комиссияси билан ҳамкорликда USAID нинг “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Марказга келиб мурожаат этадиганларга ҳуқуқий ва ижтимоий масалалар бўйича маслаҳатларни бевосита мутасадди вазирлик, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари беришади.

Масалан, Жиззах вилоятини ўзида ёки хорижда ишлаш истагини билдирганлар бемалол Марказга бориб маслаҳат олишлари мумкин бўлганидек, ҳозирги кунда хорижда потенциал меҳнат мигранти бўлиб турганлар ва муҳожирликдан қайтиб келганлар ҳам мурожаат этиши мумкин.

Шунингдек, Марказда вилоят аҳолиси орасида одам савдоси қурбони бўлган инсонларга ҳам алоҳида хизматлар кўрсатилади. Хуллас, юқоридаги мақомдаги вилоят аҳолисига Марказ орқали ишга жойлашиш борасида ўзларини қизиқтирган масалалари бўйича маслаҳат ва амалий ёрдам олишлари мумкин.

Маълум қилинишича, мазкур Марказ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга, шунингдек, одам савдоси қурбонларини аниқлаб, уларни ўз ватанига қайтишига, ўзларини тиклашига ва жамиятга қўшилиб кетишига кўмаклашиш учун хизмат қилишга мўлжалланган.

Манба

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya