Иш берувчилар меҳнат мигрантларига россиялик ходимларга таклиф қилинадиган иш ҳақини тўлай бошлади. Кўп жиҳатдан, бу қисман иш ҳақи кенг тарқалган ҳудудларнинг ривожланиши билан ёрдам берди.
Эндиликда маҳаллий аҳоли ушбу ҳудудлардаги бўш иш ўринларига эътиборни кучайтира бошлади.
Иш берувчилар хорижлик ишчилар учун пасайтирилган ставкаларни белгиламайди, дейди «Добрососедство» лойиҳаси директори Юрий Московский. Бугунги кунда кўплаб соҳаларда буни амалга ошириш мумкин эмас. Меҳнат мигрантлари ишбай ҳақ тўланадиган фаолият соҳаларини афзал кўришади: таксилар, курьерлик хизматлари, логистика марказлари, даромадлари бажарилган буюртмалар сонига боғлиқ ишлар шулар жумласидан, – дейди миграция соҳасидаги мустақил эксперт Вадим Коженов. Ишбай тўловдаги соҳаларда россияликлар ҳам, чет эллик ходимлар ҳам бир хил ставкада ишлайди.
Буюртмани бажарувчи ишчиларнинг ўртача маоши 42,6 минг рублни, такси ҳайдовчисиники – деярли 69 минг рубль, курьерники – 70 минг рублни ташкил этади, деб хабар берди hh.ru. Аммо паст даромадда ишловчи такси ҳайдовчиси аслида 60 минг рубль, юқори бўлса – 200 минг рублгача фойда олиши мумкин.
Маҳаллий ва хорижий ишчилар ўртасидаги рақобатни шартли деб аташ мумкин. Агар иш берувчининг танлови бўлса, у аввало россиялик маҳаллий ходимни ишга олади.
“Ҳозирги кунда россияликлар қанча маош олишса, хорижлик ишчилар ҳам шунча ҳақ оладилар, – дейди Юрий Московский, – баъзи мигрантлар эса россияликлардан ҳам кўпроқ маош олишади”. Унинг таъкидлашича, хорижликлар Россияга ишлаш учун келади ва максимал даромад олишдан манфаатдор. Бундан ташқари, улар уй-жой ижарасига пул тўлашади, бу эса қўшимча харажат. Шунинг учун улар ўз даромадларини ошириш, кўпроқ ишлаш, қўшимча буюртмалар олиш учун барча имкониятлардан фойдаланадилар. Мигрантлар туфайли кўплаб соҳаларда маошлар ошиб бормоқда, бу россиялик ходимларга ижобий таъсир кўрсатмоқда, дея таъкидлайди Юрий Московский.
Россияликларнинг деярли ярми (45%) мигрантлар ишлаётган жойда ишлашга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради hh.ru. Иш ўринлари учун энг катта рақобат мигрантлар ишлашга тайёр бўлган жойларда пайдо бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Вадим Коженов. Биринчидан, бу такси. «Таксида бизнес ва премиум-классда маҳаллий ҳайдовчилар ишлайди, эконом ва комфорт классда асосан мигрантлар ишлашади. Лекин бу ёзилмаган қоида.
Маҳаллий ходимлар ва мигрантлар бўш иш ўринлари учун мурожаат қиладиган иккинчи йўналиш – буюртмани етказиб бериш. Бугунги кунда россияликлар ҳам, чет эллик ишчилар ҳам курьер сифатида ишлайди. Мигрантларни логистика марказларида иш ҳақи қизиқтиради, улар асосан комплектловчи вазифасига ишга кирадилар.
Қурилишларда эса аксарият вазиятларда ишбай ва нақд тўловлар кенг тарқалган.
Савдо ва тозалаш (клининг) каби соҳаларда рақобат камроқ. Чунки одатда бу соҳада маълум қийматда белгиланган иш ҳақи тўланади. Маҳаллий ходимлар ва хорижлик ўртасидаги рақобатни жуда шартли, деб ҳисоблайди Юрий Московский.
Агар иш берувчининг танлови бўлса, бу соҳада ҳам у рус ходимини танлайди. Мигрантлар вақтинча ишлаш учун келишади ва иш берувчига бир неча ойда қайтадан ишчи излашига тўғри келади. Бундан ташқари, чет эллик ходим ҳар қандай иккита маъмурий ҳуқуқбузарлик учун депортация қилиниши мумкин, деб тушунтиради Московский. Бу содир бўлмаслиги мумкин, лекин ҳеч ким ҳар куни ходимни йўқотиш хавфи билан ишлашни хоҳламайди. Бунга Россиядан кўра кўпроқ хорижлик кадрлар билан маъмурий иш олиб бориш ва назоратни кучайтиришни қўшинг. «Шунинг учун, иш берувчига россияликни ёллаш ҳар доим қулайроқдир», деб тушунтиради Московский.
Манба: “Российская газета”.