Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносида инновацион ахборот бурчаги ускунаси ўрнатилди.
Халқаро Winrock ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Н.Саидкаримова ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев иштирокида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносида «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси доирасида инновацион ахборот бурчаги ускунаси ўрнатилди.
Лойиҳадан асосий мақсад республикамизнинг барча халқаро аэропортлари ва темир йўл вокзалларида мана шундай ускуналарни ўрнатиш, меҳнат мигрантлари учун фойдали маълумотларни тақдим этиш орқали уларнинг хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга оширишида кўмак бериш назарда тутилган.