Мақола

463 19/08/2022

Менинг наздимда, меҳнат муҳожирлари учун оқсочликдан кўра, тадбиркорлик курсларига эҳтиёж каттароқ.

Ўзим кўп гувоҳи бўлганман, чет элга ишлаш мақсадида кетганлар пул топади-да, уй қуради, кейин яна пул топади-да, машина олади, яна пул топади-да, тўй қилади.

Йиллаб чет элда юраверади, аёллар эрсиз, фарзандлар отасиз ўсади. Ахийри бир куни фарзандларини ҳам уйли-жойли қилиб, Россиядан қайтиб келиб қараса уй бор, машина бор, лекин тирикчилик йўқ. Нима қилади? Кирага чиқади, чунки бошқа ишни билмайди.

Ундан кўра шу одамларга биринчи топган пулига уй эмас, машина эмас, бизнес қилишни ўргатилса, балки йиллаб чет элда юришга эҳтиёж ҳам бўлмасмиди?..

3-4 кун олдин бир дўстимиз 1000$ билан қандай иш бошлаш мумкинлигини сўради. Менга ҳам шу саволга жавоб қизиқ бўлди.

1000$ бошланғич капитал сифатида ёмон эмас. Тадбиркорликни тушунган одам, албатта, шу пулни кўпайтириш йўлини топади. Бизга ўхшаганлар эса бош қашиб қолаверамиз.

Гап шундаки, тадбиркорликни онлайн курсларда ўрганиш қийин. Сабаби муҳит, воқелик ҳамма жойда турлича. Ўзбекистон учун, у ердаги воқелик, қонунчилик, шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда курслар тайёрлаш керак.

Зора, ўша оқсочликка кетганлар ҳам йиллаб чет элда юрмасдан янги бизнесга етадиган пулни йиғиб, ўз ишини бошлаб юборса.

Анвар НАРЗУЛЛОҲ

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация