Maqola

1 098 12/02/2022

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари мигрантлар билан боғлиқ воқеалардан келиб чиққан ҳолда чоралар кўришга чақирган. Унинг айтишича, хорижликларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳам мажбурий бўлиши керак.

«Муҳожирлар келиши ортмоқда, айниқса, кўплаб мамлакатда эпидемияга қарши чоралар сусайтирилгач, 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 1/3 фоизга кўп бўлди. Ҳар йили бизга бир неча миллион хорижий фуқаро келмоқда», – деган Медведев. Унинг қайд этишича, гап асосан, қўшни мамлакатлардан келаётганлар ҳақида бормоқда.

«ИИВ маълумотларига кўра, бугунги кунда Россиядаги энг йирик диаспоралар сони 1-5 млн киши атрофида», – деб қўшимча қилган Медведев.

Унинг айтишича, мигрантлар кўп истиқомат қиладиган ҳудудларда этник анклавлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор.

“Бу бутун дунё муаммоси. Бизда ҳам бу муаммо мавжуд. Давлат ичидаги ўз қонуни ва тушунчалари билан яшайдиган, асосийси, бизнинг қонунларни инкор қиладиган ўзига хос кичик давлатчаларда таълим муаммоси бор”, – деган Медведев. ХК раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, зарурий назорат бўлмаса, улар “экстремистик ва террорчилик кайфияти урчиган ҳудудга ҳамда жиноятчилик ўчоғига айланиши мумкин”.

Унинг таъкидлашича, бундай туманларда яшовчи мигрантлар ва маҳаллий аҳолининг ўзаро муносабатлари дўстона эмас. “Зиддият келиб чиқиши учун арзимас сабаб кифоя қилади”, – дея таъкидлаган Медведев.

Шу муносабат билан, бу каби ҳудудларнинг расмий ва норасмий етакчилари билан профилактик ишлар олиб борилиши керак.

Россияда ўз фуқароларининг манфаатлари ва миллий хавфсизлик устунлик касб этса-да, мамлакатдаги хорижликларга ҳам қулай шароитлар яратилиши керак.

Медведев, шунингдек, хорижликларнинг Россияда қонуний асосда ишлашидан мамлакат манфаатдор эканини ҳам таъкидлаган.

“Шубҳасиз, биз хорижликларга Россияда қонуний ишлаш имкониятини тақдим этиш, шу ерда таълим ва тиббий ёрдам олишидан, фарзандларини тарбиялашидан манфаатдормиз”, – деган ХК раиси ўринбосари.

Дмитрий Медведев, узоқ муддатга Россияга кириб келаётган хорижликларнинг тиббий кўрикдан ўтиш масаласига ҳам тўхталиб, у мажбурий бўлиши зарурлигини айтган.

“Бугунги эпидемиологик ҳолатда хорижликларни тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улар юқувли ва ижтимоий хавфли касалликларнинг манбаси бўлмасликлари лозим”, – деган Медведев.

Манба

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya