Мақола

1 847 26/09/2023

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари иддаосича, Россия ҳудудларида юз минглаб муҳожирларнинг мавжудлиги бир қатор муҳим муаммоларни, жумладан, жиноятчиликни ҳам келтириб чиқарар эмиш.

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев муҳожирлар ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги низолар туфайли мамлакатдаги вазиятнинг беқарорлашишига йўл қўймаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

“Юз минглаб муҳожирларнинг Россия ҳудудларида қолиши бир қатор муҳим муаммоларни келтириб чиқармоқда”, деган Медведев Россия Хавфсизлик кенгашининг миграция сиёсати комиссияси йиғилишида. Унинг аниқлик киритишича, бу муаммолар қаторига хорижликлар ўртасидаги жиноятчилик ва маҳаллий аҳоли билан низолар киради.

“Бундай ҳолатлар, маълум сабабларга кўра, дунёнинг бошқа қисмларида бўлгани каби, катта резонансга олиб келади ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиради”, дейди Медведев “бунга йўл қўйиб бўлмаслигини” таъкидлаган.

“Умуман олганда мамлакатимизга миграция оқими ортиб бормоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Россияга 8,2 миллион хорижлик ташриф буюрган – бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 62 фоизга кўп”, – дейди Дмитрий Медведев.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация