Maqola

7 606 06/10/2016

obrazec-zapolneniya-blanka-uvedomleniyaҲар бир чет эл фуқароси меҳнат патенти олганидан сўнг 2 ой муддат ичида иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузиши шарт.  Иш берувчи жисмоний шахс (киши) ҳам, ёки юридик шахс (ташкилот) ҳам бўлиши мумкин.

Мигрантлардан “Агар иш берувчи жисмоний шахс бўлса, меҳнат шартномаси тузиши шартми?”, деган мазмунда жуда кўп савол берилмоқда.

Жавоб битта: Иш берувчи жисмоний ёки  юридик шахс бўлишидан қатъий назар,  меҳнат шартномаси тузиш шарт.

Жисмоний шахс билан тузилган шартнома қуйидагича бўлади:

  • Меҳнат шартномаси (Сиз белгиланган вазифани бажарасиз, бунинг учун иш ҳақи оласиз, сизда меҳнат таътили ва х.к лар бўлади)
  • Ҳуқуқий-фуқаролик шартномаси (Сиз иш берувчидан белгиланган вазифани бажариш учун тузган келишув. Вазифа бажарилгач, натижага кўра ишни қабул қилиб келишилган ҳақни тўлаш (масалан, 200 та михни қоқиш – 5000 рубль)

Агар меҳнат шартномаси тузсангиз, унинг нусхасини албатта давлат ташкилотларига топширишингиз лозим. Ўз навбатида, иш берувчингиз сизни ишга ёллагани тўғрисида билдирги топшириши лозим.

Агар ҳуқуқий-фуқаролик шартномаси тузсангиз, иш берувчингиз албатта билдирги топшириши лозим.

Қандай иш бажаришингиздан қатъий назар, шартноманинг тўғри шаклини танлашингиз жуда муҳим!

Шартнома шакли кимда ёки қаерда ишлашингизга боғлиқ эмас. Агар шартнома нотўғри шаклда танланган бўлса, у ҳолда сиз ва иш берувчингизга катта жарималар ҳавф солади, сизга эса РФ га киришга тақиқ қўйишлари мумкин.

Агар сизга меҳнат шартномаси тузиш, шартнома турини танлаш, билдирги топшириш каби масалаларда маслаҳатлар зарур бўлса, +7 (495) 799-02-91; +7 (965) 359-50-05; +7 (965) 292-62-22; +7 (926) 326-95-02 рақамларига қўнғироқ қилишингиз ёки Москва шаҳри, Бауманская метро бекати, Нижняя Красносельская кўчаси, 39-уй, 2-стр. 205-офисга келишингиз мумкин.

“ЛексМобайл” юридик фирмаси мутахассислари сизга бажону дил ёрдам беришади.

Меҳнат шартномаси ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда энг асосий хужжатлардан бири эканини унутманг.

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya