Мақола

678 05/10/2023

Ўтган ҳафта давомида ҳар куни 10 мингга яқин муҳожир ва бошпана изловчилар АҚШ-Мексика чегарасига этиб келишган эди.

Бу ҳақда Мексика президенти Мануел Лопес Обрадор Reuters агентлигига маълум қилган.

Ҳар куни Мексикага жанубдан 6000 га яқин одам кириб келади, уларнинг аксарияти АҚШ чегарасига йўл олади, дейди президент.

Лопес Обрадор расмийлар миграциянинг асосий сабабларини, жумладан, бандлик ва ҳаёт сифатини яхшилаш соҳаларида ҳал қилишлари кераклигини таъкидлаб: “Одамлар миграцияга мажбур бўлмаслиги учун биз ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик кўприкларини қуришимиз керак”, деди.

Сиёсатчи, шунингдек, якшанба куни Мексика жанубидаги Чяпас штатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 10 кубалик муҳожир ҳалок бўлганидан афсусда эканлигини билдирди.

Reuters ахборот агентлигининг аниқлик киритишича, сентябр ойида Мексика-Америка чегарасида аниқланган муҳожирлар сони аввалги ойлик максимал даражага яқинлашган ёки ундан ошиб ҳам кетган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация