Мақола

1 137 24/08/2023

АҚШнинг Аризонадаги Мексика билан чегарасида ғалати вазият юзага келди. Ушбу чегара бўйлаб 100 дан ортиқ катта эшиклар очиқ қолиб, ҳар куни юзлаб муҳожирлар мамлакатга кириб келмоқда.

Федерал амалдорлар Аризона штатидаги АҚШ чегарасининг 36 милялик қисмида йиллик муссон сув тошқини ва йўқолиб бораётган антилопа турларини сақлаш учун 114 та шлюзни очиб юборган. Минглаб муҳожирлар имкониятни қўлдан чиқаришмади.

АҚШ чегара хизмати ходимлари бошпана сўраган мигрантларни кўриб чиқмоқда.

Расмийларнинг таъкидлашича, эшиклар муссон пайтида сувнинг эркин оқиши ва баъзи ҳайвон турларининг кўчиб ўтишини таъминлаш учун очилган. Бироқ, турли мамлакатлардан, ҳатто Хитойдан келган муҳожирлар ҳам бу очиқ эшиклардан бемалол ўтишлари маълум бўлди. Оқибатда бу дарвозалар орқали ҳар куни 1400 га яқин муҳожир мамлакатга кириб келади ва чегарачилар уларни тўхтатишга имкон топа олмаяпти.

Кўпчилик муҳожирларнинг айтишларича, очиқ дарвозадан ўтаётганда ҳеч ким уларни тўхтатмайди. Контрабандачилар ҳам бу ҳолатдан фойдаланиб, муҳожирларни автобусда мана шу дарвозаларгача олиб боришни ташкил қилиб, оддий сайёҳлардек ташлаб кетишмоқда.

Бу ҳолат натижасида АҚШнинг Аризона билан чегарасида катта мигрантлар оқими кузатилмоқда. Биргина ўтган ойнинг ўзида ушбу дарвоза орқали 42 мингдан ортиқ фуқаро чегарани ноқонуний кесиб ўтган. Ҳодиса расмийларнинг хавотирига сабаб бўлди, чунки миграциянинг бундай катта тўлқини чегара қўриқчилари учун муаммолар келтириб чиқаради ва мамлакат хавфсизлигига оид саволлар туғдиради.

Ҳозирча Аризона чегарасидаги очиқ дарвоза ҳолати ушбу ноқонуний чегарани кесиб ўтишни мамлакатдаги энг гавжум ўтиш жойларидан бирига айлантирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация