Мақола

988 14/12/2022

Мексиканинг Гомес-Паласио шаҳридаги уйлардан бирида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ушлаб турилгани аниқланди.  

Маълум қилинишича, жабрланувчилар орасида беш нафар эркак, бир аёл ва вояга етмаган бола бор. Улар автобусда Қуйи Калифорнияга кетаётганида Гомес-Паласиода тўхташ вақтида ҳужумга учраган. Бу ҳақда El Siglo de Torreon нашри хабар берди. https://www.elsiglodetorreon.com.mx/noticia/2022/rescatan-a-siete-ciudadanos-de-uzbekistan-privados-de-la-libertad-en-gomez-palacio.html

Жиноятчилар ўзбекистонликлардан 1,2 минг доллар талаб қилган, бироқ фуқароларда пул бўлмаган. Шу сабабли номаълум шахслар товламачиликни давом эттириш учун жабрланувчиларни хусусий уйга олиб келган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонликларни қўйиб юборган ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда тегишли ёрдам кўрсатиш учун Миллий Миграция институтига юборган.

Манбаа: “Дарё.уз”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация