Maqola

1 106 16/09/2022

Украинадаги урушга россиялик маҳбуслар олиб кетиляптими? Евгений Пригожин маҳбусларни Украинадаги урушга ёллаяпти.

«Популярная политика» каналида бизнесмен Евгений Пригожин Украинадаги урушда қатнашиш учун Вагнер ПМCга маҳбусларни ёллаётгани тасвирланган видео чоп этилди. Воқеа қайси колонияда бўлгани қайд этилгани аниқланмаган бўлсада, бу Мари Элдаги ИК-6 қамоқхонаси деб тахмин қилинган. Бу ҳақда azon.uz  портали хабар беради.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси бошлиғи Евгений Пригожинга ўхшаган шахс маҳбуслар олдида туриб гапиргани акс этган.

У видеода “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси вакили эканини айтган ва маҳбусларни ҳарбий ҳаракатларга қатнашига даъват қилган. У урушга 22 ёшдан 50 ёшгача кишилар олиниши, агар бақувват бўлса ундан катта ёшлилар ҳам қатнашишини айтади. Бунинг эвазига  маҳбусларнинг жиноятлари кечирилиш ва олти ойдан сўнг озод бўлиши мумкинлигини айтади.

Маҳбусларни урушга таклиф қилган одам гиёҳвандлик ва зўрлаш айбловлари билан қамалганлар ҳам имкониятларини синаб кўриши мумкинлигини айтган.

“Бизга фақат штурмчилар керак. Йигитларимнинг 60 фоизи штурмчилар ва сиз улардан бири бўласиз. Сиз биздан фарқ қилмайсиз. Мен билан узоқ йиллар курашиб, ўнлаб урушларни бошидан ўтказганларга нисбатан сизга бўлган муносабатим бир хил, баъзан ундан ҳам яхшироқ.

Ўлсангиз жасадлар васиятномангизда кўрсатилган жойга олиб борилади ёки сиз айтган жойда дафн қилишади. Ҳамма ўз шаҳридаги Қаҳрамонлар хиёбонига дафн этилади. Ким қаерга дафн қилишни билмаса, биз Горячий Ключдаги Вагнер ташкилоти ибодатхонаси ёнига дафн қиламиз”, деган Пригожинга ўхшаш одам.

Шунингдек унинг айтишича, олти ойдан сўнг маҳбуслар озод этилади. Бироқ ундан олдин зонага қайтиш вариантлари бўлмайди. Қочоқлар «дезертир» деб аталади ва қатл қилинади.

Мурожаатининг охирида ўша шахс “мен сизларни тириклайин олиб кетаман, лекин ҳар доим ҳам тирик қайтармайман, сизга ўйлаш учун беш дақиқа”, деган.

Мазкур ҳолат бўйича Azon.uz сайтининг миграция масалалари бўйича эксперти Ботиржон Шермуҳаммад ҳам ўз фикрларини баён қилди.

“Бу жуда ҳам хавотирли ҳолат. Чунки Россия ҳибсхоналарида минглаб ўзбекистонлик, тожикистонлик ва қирғизистонлик маҳбуслар бор. Россия ўзбекистонлик маҳбуслар сони ҳақида 2017 йилдан сўнг маълумот бермайди. 2017 йилдаги маълумотларга кўра, 6300 дан ортиқ ҳамюртларимиз Россия қамоқхоналарида сақланмоқда. Яна 7000 нафар атрофида тергов ҳолатида бўлган Ўзбекистон фуқаролар борлиги аниқланган. Бу ҳақда ҳатто элчихонамизда ҳам аниқ маълумот йўқ. Демак тахминан 6-7 минг бўлган ватандошларимизнинг орасида кўп муддатга қамаладиган одамга олти ойдан сўнг сенги афв қиламиз дейиши жозибали кўриниши мумкин. Бунга қўшимча равишда, кўпчилик қамалган ватандошларимизга малакали адвокатлар хизмати кўрсатилмагани, тил билмаслиги сабабли қамоқдан қутулишнинг ягона имконияти урушга қатнашиш бўлиб кўриниши мумкин. Бу жуда ачинарли ҳолат. 

Шуни айтиб ўтиш лозимки, ёлланма аскарларнинг ҳеч қайси давлатда ҳуқуқий ҳолати яхши бўлмайди. Украинага қурол билан борган ёлланма аскар ҳарбий асир сифатида ҳам ҳуқуқи бўлмайди, Ўзбекистон Республикасида 154-моддага биноан 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, Россия жиноят кодексининг 359-моддасида ёллаш ва ёлланиш учун жавобгарлик бор. Ҳатто Россияда ҳам бу одамнинг ҳуқуқий мақоми ноаниқ, чунки Россия қонунчилигида ноқонуний ҳарбий тузилмалар тан олинмайди. Бундай тузилмалар сафида жанг қилиб ҳалок бўлганлар давлат томонидан тан олинмайди. Бу ваъдаларга ишонмаслик керак ва ҳукуматимиз ҳам бу ишларнинг Ўзбекистон фуқаролари орасида амалга оширилмаслигини Россия томонидан талаб қилиши керак бўлади”.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya