1 186 29/06/2022

Россияда ишлайдиган қирғизистонлик мигрант чиқиндилар орасидан 1000 доллар ва 80 минг рубль пул топиб олди, бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Москванинг “Южное Медведково” ҳудудидаги мактаблардан бирида ҳовли супурувчи бўлиб ишлайдиган бу омадли мигрант, чиқиндилар орасидан пул эмас, балки, металл қидираётган бўлган. Заповедная кўчасидаги ахлат контейнерларининг бирида қирғизистонлик мигрант матоли сумка ичида, ёмғирда кийиладиган пальто ва пайпоқларни топиб олган. Улардан бирида 10 дона 100 долларлик, 15 дона 5 минг рубллик ҳамда 5 дона минг рубллик банкнотлар ва яна 50 рубль бўлган.

Мусофир пулларни ўзига олиб қолмади. Дастлаб мустақил равишда пул эгасини топишга ҳаракат қилган. Лекин уринишлари самарасиз кетгач, у полицияга мурожаат қилган.

Полиция мазкур иш юзасидан текширув ишларини бошлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация