Maqola

750 04/07/2022

Мигрант аканг пул тагида қолди!

Март ойида Россиядаги мигрантларнинг катта қисми долар курси кўтарилгани сабаб мамлакатдан чиқиб кетишни хоҳлаб қолишганди. Лекин Рубл ака март ойида евро ва долларга берган аперкот зарбаларидан сўнг, ўз қаддини анча тиклаб олди. Ўтган ҳафтада 1 доллар 53.58 рублгача тушди. Шу сабабли Россиядаги мигрантларнинг даромади ошди. Ҳар кунлик Доллар ва рубл курслари ҳақида телеграм каналимизда маълумот бериб борилмоқда. Обуначиларимиз эса, мигрантлар энди Кореяга эмас, балки, Россияга учиб келишларига ишонч билдиришмоқда.

Чиқиндидан 1000 доллар топиб олсангиз нима қилардингиз?

Ўтиб бораётган ҳафта Россиядаги айрим мигрантларга янада “омадли” бўлганга ўхшайди. Бир томонда рубл ошяпти, бошқа томонда эса Россияда ишлайдиган қирғизистонлик мухожир чиқиндилар орасидан 1000 доллар ва 80 минг рубл пул топиб олди. Ўзи у акамиз чиқиндилар орасидан пул эмас, балки металл қидираётган экан.

Аммо, виждонли мусофир пулларни ўзига олиб қолмади. Дастлаб мустақил равишда пул эгасини топишга ҳаракат қилган. Лекин уринишлари бесамар кетгач, у полицияга мурожаат қилди. Хўш, сиз ердан шунча пул топиб олганингизда нима қилган бўлардингиз? Буни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Эҳтиёт бўламиз, Россияда текширув!

Россия полицияси 1 июлдан 15 июлга қадар “Нелегальный мигрант”, яъни “Ноқонуний мигрант” операциясини ўтказишни режалаштирилган. Ердан пул топиш учун режа тузишни бошлаганлар буни бироз орқароққа суришларига тўғри келади. Айниқса, улар Россияда ноқонуний юрган бўлишса. Айтиб ўтиш керак, махсус амалиётда ҳар бир полициячига камида 15 тадан ноқонуний мигрантни аниқлаш вазифаси топширилган. Яна таваккал қиламан деб, Россиядан учиб кетиб қолманг.

Биз эса, ўзингизга керакли бўлган ҳужжатлар доим ёнларида туриши кераклигини эслатиб ўтамиз. Шуни билиб олингки, полициячи сизни тўхтатиб ҳужжатларингизни талаб қилса, унда сиз, ўзаро суҳбатни видеога олишга, ходимнинг гувоҳномасини талаб қилишга (суратга олиш мумкин эмас), нима сабабдан сизни тўхтатганини сўрашга ҳақлисиз. Агар сизни полиция маҳкамасига олиб боришса, мамлакатингиз консулига қўнғироқ қилишни талаб қилишингиз мумкин.

«РВП»га ариза топшириб қолинг!

Москвада июл ойи учун «РВП» квотасига ариза қабул қилиш кунлари эълон қилинди. Сахарово кўптармоқли миграция марказида июл ойи учун “РВП” квотасини ажратиш бошланди. Аризалар 2022 йил 1, 4, 5, 6 июл кунлари қабул қилинади.

Маълумот учун, РВП (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. РВП қайси регион учун берилса, мигрантга шу ҳудудда 3 йил давомида яшаш ва патентсиз ишлаш имконини беради.

Яна бир нарса, ариза топшириш жонли тарзда ташкил этилади. Олдиндан навбатга ёзилиб бўлмайди. Ариза топширувчи кўп тармоқли миграция марказига келиб, талон олиши ва Сбербанк ёки почта бўлимидаги сингари ўз навбатини кутиши зарур. Берилган талон эса, фақат бир кунга ўтади.

Қирғизистонликларга миграцион амнистия қўлланилди

Россия Қирғизистоннинг 47 минг фуқаросининг запретларини бекор қилди. Россияда «майда» маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 47 мингга яқин қирғизистонликларнинг Россия Федерацияси ҳудудига киришига чекловлар бекор қилинди бу хақида Қирғизистон ТИВ ўз сайтида эълон қилди. Қарор шу йилнинг май ойида Россия ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида олий даражадаги музокаралар натижаларига кўра қабул қилинган.

Июнь ойи бошида бу ҳақида Migrant каналида эълон қилинган ва ҳаттоки жонли эфир ҳам ўтказилган эди. Жонли эфирни юқоридаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин. Агар сиз Қирғизистон фуқароси бўлсангиз ва сизда Россияга киришга тақиқ бўлса, тақиқ очилдими-йўқми билиш учун текширтириб олинг!

Эътибор беринг, суд орқали выдворение ёки депорт қилинганлар ва жарималардан карзи борларга қўйилган тақиқ очилгани йўқ.

Талаба бўлишни хоҳловчи акалар, қаердасиз?

Россия давлати чет эллик талабалар учун квоталар сонини оширмоқда. Айни пайтда Россия олий ўқув юртларида 345 мингдан ортиқ чет эллик талаба таҳсил олади. Эндиликда, улар учун ажратилган квоталар сони икки баравар кўпаймоқда. 

Бу ҳақда Россия фан ва олий таълим вазири Валерий Фалков эълон қилди. Унинг фикрича, РФда таълим сифати янада яхшиланса, қизиқарли лойиҳалар йўлга қўйилса, илмий фаолиятни яхшилашга эришилса. чет эллик ёшлар Россияга янада кўпроқ келишади. Юнеско берган маълумотларга кўра, 2020 йилда Россияда 53 минг Ўзбекистонлик талаб таҳсил олган. Ҳозир ёшларимиз талабаликка умид қилиб, турли олий ўқув юртларига кириш ҳаракатини бошлаб юборганлар. Уларга орзуси ушалишида муваффақият тилаб қоламиз.

Қурбон ҳайити байрами 9 июлда нишонланади

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти қарори қабул қилинди. 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди. Бундан ташқари, Туркия ва Россия каби давлатлар ҳам айнан шу куни Қурбон Ҳайитини нишонлайди.

Мигрантларни кириб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклаймиз. 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya