Мақола

640 16/08/2022

«ЗАПРЕТ»ГА ТУШГАН ИСИРИҚ

  • Пермдаги ўзбек диаспори раҳбари Украинадаги махсус операцияда қатнашиш учун ўзбеклардан иборат батальон тузмоқчи;
  • Мигрантларга солиқ солишни таклиф қилган депутат яна бир қизиқ таклиф билан чиқди;
  • Россияга 1 тоннадан ортиқ исириқ олиб кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларга жиноий иш қўзғатилди;
  • Журналист Шоҳрух Соипов Ўш аэропортидаги воқеаларни ёритиши ортидан таҳдидга учради;
  • Россия фуқаролигини олишни тожикистонликлардан ўрганинг. Хар куни 410 нафар тожикистонликлар Россия фуқаролигини қабул қилмоқда;
  • Мигрантларга ноқонуний хизмат кўрсатувчи 58 та сайт аниқланди;
  • Гулистондан Тожикистон орқали Фарғонага автобус қатнови йўлга қўйилади;

Пермдаги ўзбек диаспори раҳбари Украинадаги махсус операцияда қатнашиш учун ўзбеклардан иборат батальон тузмоқчи

Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари Жаҳонгир Жалолов ўзбекларни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга жалб қилмоқчи. Батальон тузамиз, номини Амир Темур қўямиз. Биз Россиянинг нонини еганмиз, урушда қатнашишга мажбурмиз. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида 154 модда мавжуд. Бу «Ёлланиш»  деб аталган моддада, чет элдаги ҳарбий можароларга ёлланган ва ёллаш билан шуғулланган шахсларга жиноий жавобгарлик бор. Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳолат юзасидан юртдошларимизни огоҳликка чақирди.

Будан ташқари, Migrant портали асосчи юрист Ботиржон Шермуҳаммад муҳожирликдаги ватандошларимизга мурожаат билан чиқди.

Мигрантларга солиқ солишни таклиф қилган депутат яна бир қизиқ таклиф билан чиқди

Мигрантларга солиқ солиш керак деган депутат, Алишер Қодиров эсингиздами? Алишер Қодиров бу гал Россияда Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларга ёлланаётган ўзбекистонликларни фуқароликдан маҳрум қилишни таклиф қилди.

Қонун: “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 моддасига кўра, низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.”

У ўзининг ижтимой тармоқдаги саҳифасида, бошқа давлатнинг ҳарбий ёки хавфсизлик хизматларига ёлланган шахслар учун қонунда кўзда тутилган чора ниҳоятда енгиллиги ҳақида ёзган. Сиз Россияга ишлаш учун кетган бўлсаниз ишланг,  тинчгина меҳнат қилинг. Провокацияларга берилиб ўзингиз ва яқинларининг ҳаётини хавф остига қўйманг.

Россияга 1 тоннадан ортиқ исириқ олиб кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларга жиноий иш қўзғатилди

Россияда исириқ «таркибида наркотик моддаси бўлган» маҳсулотлар рўйхатига киради (Россия Федерацияси Ҳукуматининг 1998 йил 30 июндаги 681-сонли қарори кўра). Уни божхонадан олиб ўтиш мумкин эмас.

Маълумотларга кўра, контейнерларда исириқдан ташқари қуруқ мева, идишлар ва бошқа маҳсулотлар бўлган. Маҳсулотлар Россия орқали Яқин Шарқ мамлакатларига етказилиши режалаштирилган эди.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни Россия Федерациясининг чегарасидан ноқонуний олиб ўтганлик учун Жиноят кодексининг 229.1 моддасига кўра, 1 миллион рублгача жарима, 3 йилдан 20 йилгача озодликдан чеклаш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш каби чоралар қўлланилиши мумкин.

Ҳозирда, контейнер эгаларига Россия Федерацияси Жиноят кодексининг айнан шу моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Шундай экан, эътиборли бўлинг, оддийгина исириқ туфайли умрбод панжара ортида қолиб кетманг.

Журналист Шоҳрух Соипов Ўш аэропортидаги воқеаларни ёритиши ортидан таҳдидга учради

Журналист Шоҳрух Соипов ўзбекистонлик тўрт нафар яқинларини кутиб олиш учун Ўш аэропортига борган. Унинг  яқинларини бир тўда таксичилар ўраб олиб, «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктига олиб бориш учун мажбуран машинага ўтказишга ҳаракат қилган.

Бу ҳақида у ўзининг ижтимой тармоқдаги саҳифаларида ёзди. Айнан шу кундан бошлаб унга нисбатан таҳдидлар қилина бошлади. Ҳатто, кўчадаги одамлар оддий вазиятлардан жанжаллар чиқаришга уринишмоқда. Бу ҳолат юзасидан журналист ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

Россия фуқаролигини олишни тожикистонликлардан ўрганинг. Хар куни 410 нафар тожикистонликлар Россия фуқаролигини қабул қилмоқда

Ҳар куни 410 нафар тожикистонлик, 120 нафар қозоғистонлик,  70 нафардан ортиқ ўзбекистонлик, 60 нафарга яқин қирғизистонлик ва 10 нафар туркманистонлик Россия Федерацияси фуқаролигини олмоқда. Migrant портали жамоаси Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россия Федерацияси фуқаролиги, патент ва бошқа ҳужжатларни олиш кўрсаткичини таҳлил қилди. Хўш бу кўрсаткичда қайси давлат фуқаролари олдинда? Буни ижтимоий тармоқда эълон қилинган материалимиз орқали билиб олишингиз мумкин.

Мигрантларга ноқонуний хизмат кўрсатувчи 58 та сайт аниқланди

Ханти-Мансийск автоном округида мигрантларга ноқонуний хизмат кўрсатувчи 58 та сайт аниқланди. Бу сайтларга яшаш жойи бўйича сохта прописка қилиш ва қалбаки ҳужжатларни сотиш тўғрисида эълонлар жойлаштирилган. Тақиқланган маълумотларга эга 58 та интернет-ресурс аниқланди, улардан 40 таси миграция соҳасида ноқонуний хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги эълонлар (яшаш ва бўлиб туриш жойи бўйича сохта рўйхатга олиш) берилган. 18 та ресурсда – сохта хужжатларни сотиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.

Гулистондан Тожикистон орқали Фарғонага автобус қатнови йўлга қўйилади

Гулистон шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи “Гулистон – Қўқон” (Тожикистон орқали) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Йўловчиларда хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт. Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси хабарига кўра, қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир марта амалга оширилади. Йўлкира нархи ўртача 50 минг сўм атрофида бўлиши режалаштирилган. Автобуслар Тожикистон ҳудудида йўловчиларни тушириши ва олиши мумкин эмас. Автобус ҳар куни Гулистон шаҳридан соат 8:00 жўнаб, «Ховособод» ҳамда Фарғона вилояти яқинидаги «Андархон» чегара божхона постлари орқали Қўқон шаҳрига етиб боради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация