Ваниҳоят Россия билан чегаралар тўлиқ очилди
Россия чегарасини кесиб ўтишдаги барча чекловлар бекор қилинди. «Artel» энди Россияда! Мигрантлар Россияда қайси соҳаларда ишлашмоқда? Тинькофф банк “Тезкор тўловлар тизими” провайдери бўлди. Ўзбекистонда 200.000 сўмлик банкнот муомалага чиқарилди. 55 нафар ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди, Ассалому алайкум, сиз билан Малика Равшанова ва migrantnews dayjesti.
Россия чегарасини кесиб ўтишдаги барча чекловлар бекор қилинди.
15 июлдан бошлаб пандемия сабабли 2020 йил март ойида Россия Федерацияси ҳудудига кириш бўйича жорий қилинган барча чекловлар бекор қилинди. Энди, сиз Россияга автомабилъда боришингиз мумкин. Лекин бу вазиятда ПЗР тести талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, вақтинчалик чекловлар коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил март ойида жорий қилинганди.
«Artel» энди Россияда!
«М.Видео – Эльдорадо» Ўзбекистоннинг «Artel» компанияси маиший техникасини Россияда сотиш учун шартнома имзолади.
«М.Видео – Эльдорадо» Ўзбекистоннинг ўз бренди остидаги маиший техника ва Samsung, Shivaki, Viessmann сингари машҳур брендларни ишлаб чиқарувчи «Artel» компаниялар гуруҳи билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди.
Инфографика: «Artel» ҳар йили ички бозор учун 4 миллионтадан ортиқ маиший техника ишлаб чиқаради ва уларни МДҲ, Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг 20 та давлатига экспорт қилади.
Ҳамкорлик орқали Россия бозорига маиший техниканинг ассортиментларини олиб чиқиш режалаштирмоқда. Маҳсулотни етказиб бериш ва сотиш жорий йилнинг июль-август ойларига мўлжалланган.
Мигрантлар Россияда қайси соҳаларда ишлашмоқда?
Кўпчилигимизнинг акамиз, отамиз ёки яқинларимиз, чет элларда меҳнат қилиб оиласини боқишга ҳаракат қилишяпти. Меҳнат бозорини ўрганиш институти қанча ўзбекистонлик чет элларда меҳнат қилаётганлиги ва қайси соҳаларда банд эканлигини ўрганиб чиқди.
Инфографика: Ўзбекистон фуқароларининг 52,7% – қурилишда, 16,4% – савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида, 12,8% – саноатда, 10% – қишлоқ хўжалигида, 8,1% бошқа соҳаларда меҳнат қилишади. Жорий йил натижаларига кўра жисмоний шахсларнинг чет элдан юборган пул ўтказмалари 2021 йилга нисбатан 61%га ошиб, 4,19 миллиард долларни ташкил этди.
Яна бир гап, мигрантларнинг кўпчилиги ҳар доимгидек Россияда ишлашни афзал кўришмоқда. Қозоғистон, Туркия ва Кореяда ишловчи ўзбек мигрантлари сони ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда.
Тинькофф банк “Тезкор тўловлар тизими” провайдери бўлди
Тинькофф банк Россия банки томонидан яратилган “Тезкор тўловлар тизими” учун рублдаги хорижий пул ўтказмалари провайдерига айланди. Энди Россиядан рублни “Тезкор тўлов тизими”да мобил телефон рақами орқали хорижий банкка ўтказиш мумкин бўлади. Рубль автоматик равишда олувчи банк валютасига ўтказилади. Биринчи пул ўтказмаси Россиянинг “Хайс” банки мижози томонидан Қирғизистон “MBANK”га жўнатилди ва ўтказма дарҳол амалга оширилди.
Ғарб давлатларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги сабабли Тинькофф банк Тезкор тўловлар тизими провайдери бўлишга эришди. Россиянинг деярли барча йирик банкларига нисбатан эса санкция чоралари қўлланилган.
Эҳ, бу ноллар!
Ўзбекистонда 200.000 сўмлик банкнот муомалага чиқарилди.
200.000 сўмлик банкнот “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган. Миллий валюта пул белгиларини муомалага чиқариш ва унинг барқарорлигини таъминлашни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширади.
1994 йилда илк бора 1 тийин муомалага киритилган эди. 2021 йилда бу соннинг олдига 4 та йўқ 5 та 0 қўшилиб 100.000 минг сўмлик банкнот муомалага чиқарилганди. Эҳ, бу ноллар! Одамларнинг умрини оладия!
“Шереметьево” юк ташувчисидан шедевр!
Аэропорт юк ташувчиси йўловчининг 21 млн рубль миқдоридаги пулини ўғирлашга уринди, Москвадаги “Шереметьево” аэропортининг юк ташувчиси йўловчининг сумкасидан 21 млн рублни ўғирлашга уринди. Бу миқдор Ўзбекистон валютасида бугунги курс бўйичауч миллиард 941 миллион 910 минг сўмни ташкил этади. Ҳа тўғри, кичкина сумма эмас. Бу қарийб 4 млрд. сўм дегани.
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, юк ташувчи Москва — Бишкек йўналиши бўйича учаётган йўловчининг иккита чамадонидаги пулларни кийимининг ичига солиб олиб чиқмоқчи бўлган. Лекин қойилмақом режаси амалга ошмай, қўлган тушган.
55 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтиб келди
2022 йилнинг 6 ойи давомида хориждан қайтган 369 мингдан кўпроқ фуқаронинг 262 мингга яқини иш билан таъминланди. 55 нафар фуқаро Россия Федерацияси ИИВнинг вақтинчалик сақлаш марказларидан ватанга қайтарилди.
Албатта, улар ватанида топадиган пул хорижда топган пулидан анча кам бўлиши мумкин. Балки, чет элда иш ҳам унча оғир эмасдир. Лекин улар ватанида оиласи, яқинлари ёнида бўлишади. Мигрантлар ўзингизни асранг. Дунёни қай бир бурчагида бўлманг, сизни уйингизда кутаётган инсонлар бор. Келгуси ҳафтада коришгунча. Ҳайр, саломат бўлинг!