Ҳафта воқеалари – Migrant нигоҳида
Migrant.mobi сайти ҳафтанинг муҳим воқеаларига доир Migrant.news дайжестини эътиборингизга ҳавола қилади.
Унда Путиннинг мигрантлар хусусида топшириғи, Тергов қўмитасининг янги баёнотига тўхталамиз. Бундан ташқари, Россиянинг турли минтақаларида ўтказилган рейдлар хусусида гаплашамиз. Дастуримиз давомида Москва метросида полициячиларни дўппослаган мигрантлар тақдири нима бўлади, деган саволга ҳам жавоб топасиз.
Якунланиб бораётган ҳафтада Россиянинг турли минтақаларида қайси соҳаларда патентли мигрантлар ишлаши тақиқланганига доир таҳлилий мақола эълон қилдик. У билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.
“Ноқонуний мигрантлар ва Россия қонунини бузганларга нисбатан энг қатъий чоралар кўрилиши, Россиядан бадарға қилиш ва мамлакат ҳудудига киришни тақиқлаш шулар жумласидан. Экстремизмнинг ҳар қандай кўриниши, тартиб-таомилларни бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тезкор қарорлар қабул қилишга асос бўлади. Ноқонуний миграция негизида ўзининг жиноий бизнесини қурадиганлар учун ҳам кескин оқибатлар бўлиши керак”, – деган Владимир Путин.
Migrant.mobi асосчиси ва юристи Ботир Шермуҳаммаднинг айтишича, бу хабарнинг “янгилик деган жойи йўқ”. Чунки, Россия ҳукумати “запрет”га тушган тожикистонликларга амнистия актини 2021 йил 8 сентябрдаёқ қўллаган эди. Аслида, Россия ҳукумати 2021 йил 18 августда “запрет”га тушган ўзбекистоникларга ҳам амнистия актини қўллаган. Аммо, негадир, бу хабар кенг ёритилмаган ва ОАВ эътиборидан четда қолган.
Тожикистон вазирига кўра, амнистияга “илинмаганлар” ҳам бор бўлиб, Россия судлари томонидан кириш тақиқланган тожикистонликлардан “запрет” олиб ташланмаган.
Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги директори Дилмурод Давлатзодага кўра, 2021 йил сентябрида икки давлат президентлари ушбу масаланинг ҳуқуқий жиҳатларига доир шартномани имзолаган. Аммо, бу Россияда ишлаётган тожикистонлик меҳнат мигрантининг ҳар бири нафақага чиққанида Россия пенсиясини олишини англатмайди.
“Жиноий бизнес 2018 йил май ойидан буён фаолият кўрсатиб келган… Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчиларнинг жиноий хизматларидан 14 мингдан ортиқ хорижий фуқаро фойдаланган”, – деган ИИВ матбуот котиби Ирина Волк.
Бу борада бизнинг айтадиган гапимиз шу: бўлди-да энди, жаноб Бастрикин, қачонгача, уйингизда бўлаётган ишларга мигрантларни айблайсизлар! Бўлмаса, орқа сана билан бўлса-да, статистикани ўзгартириб қўйинглар!
Ўтган ҳафта, фақат “ушла-ушла”, “қама-қама” каби рейдларга ёхуд мигрантларни айблаш баёнотларига бой бўлмади. Дайжестимизда мигрантлар учун хушхабарларимиз ҳам бор.
“Россиядаги мигрантлар маҳаллий аҳолига нисбатан 50 фоизга кўпроқ ишлайди, аммо 30 фоизга камроқ ҳақ олади”, – деган Хуснуллин. У хорижий фуқароларни қурилиш соҳасига кенгроқ жалб қилиш таклифини билдирар экан, ушбу соҳани тартибга солувчи қонунчилик талабларини кучайтириш зарурлигига урғу берган.