«ЗАПРЕТ»ЛАР СОНИ КАМАЙМОҚДА
Ихтиёрий тиббий суғурта полиси (ДМС) бекор қилинади
2022 йил 14 июлдаги қонунига кўра Россия Федерацияси Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди. Бу ўзгартиришлардан энг муҳими ДМС полиси ҳақида. Шудай қилиб, 1 январдан сиз патент олаётганингизда ДМС сотиб олишингиз шарт эмас. Бундан ташқари, Россияда вақтинча бўлиб турган хорижликлар иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузишмоқчи бўлишса, ДМС тақдим этишлар бекор қилинди. Фақатгина юқори малакали мутахассисларлардан ДМС сўралади.
Иккинчидан, ДМС муддати ўтган бўлса мигрантларни ишдан тўхтатиб туриш ёки ишдан бўшатиш мумкин эмас.
Ўзбекистонлик мигрант Нур-Султондаги масжидларнинг бирида ўғирлик қилди
Нур-Султондаги масжидларнинг бирида 22 ёшли муҳожир намоз ўқиш учун келган шахсларнинг уяли телефон ва нақд пулларини ўғирлаган. Мана шу вазият юзасидан қидирув ишлари олиб борилган ва ўғрилик қилган шахс қўлга олинган. Аниқланишича, у Ўзбекистон фуқароси. Аввалига, у жиноятидан тонган. Сўнгра видеокамера ёзувлари гумонланувчига кўрсатилгач, ўз қилмишини тан олган. Тергов давомида қонунбузар ёнидан 4 та бошқа шахсларга тегишли бўлган телефон топилган.
Бу фуқаро Нур-Султон шаҳрига июнь ойи охирида келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россияда мигрантларга «запрет» қўйишлар камайди
2022 йилнинг олти ойида 80 мингдан ортиқ хорижликларнинг Россияга киришига «запрет» қўйилди. Бу охирги 5 йилдаги энг паст кўрсаткич.
Ўзи аввалги, йилларда бу кўрсаткич қанча эди?
2020 йилнинг биринчи ярмида 111 минг нафар, 2019 йилнинг олти ойида – 135 минг, 2018 йилда – 145 минг нафардан ортиқ хорижликни Россияга киришига таъқиқ қўйилганди. Мигрантларнинг «запрет»га учрашига, асосан, ҳужжатлари жойда бўлмаслиги, ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб бораётганлари сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади
17- август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига бўлиб, умра ибодатини адо этди.
2023 йил 1 январдан Саудия Арабистони фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига киришда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади. Бу ҳақида президент фармони имзоланди. Бунда улар ўзининг мамлакати ёки учинчи давлатга учиш авиачиптасини тақдим қилиши мажбурий бўлади.
Тошкент аэропортида терминаллараро бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Тошкент аэропортининг маҳаллий-халқаро авиақатнов терминаллари ўртасида бепул автобус қатнови тест режимида йўлга қўйилди. Терминалларни адаштириб нотўғри келиб қолган йўловчилар яна таксига пул сарфлаб терминалларини қидириб юришарди. Бу ҳам маблағ ҳам қўшимча вақтни талаб қиларди. Энди бу автобуслар орқали, сиз манзилга текин ва вақтида етиб боришингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари аравачалар муоммоси ҳам ечимини топди.
Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги юк аравалари пайдо бўлди. Юкларингизни қолда кўтариб юпмайсиз энди.
Исириқ таъқиқланган давлатлар рўйхати эьлон қилинди
Аввалги ҳафтада, Новороссийск божхоначилари Ўзбекистондан олиб келинган контейнердан 1 тоннадан ортиқ исириқни олиб қўйишгани ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, бошқа айрим давлатларда ҳам исириқ таъқиқланган. Уни таркибида нима бор?
Литва, Россия, Украина ва Грузияда исириқ таъқиқланган.Чунки, таркибида «гармин» бор. Бу давлатларда эса гармингага наркотик сифатида қарашади. “Гармин” таъсирида инсон турли ҳаракатлар қилаётганини сезмай ҳам қолади, аниқроғи, ўз ҳаракатларига жавоб баролмай қолади. Агарда сиз ушбу давлатлар чегарасидан исириқни ноқонуний олиб ўтишга уринсангиз сизга қонуний чора кўришади.
Фарғонадан Тожикистон орқали Самарқандга автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин
Фарғона – Самарқанд автобус йўналиши мазкур масофани босиб ўтиш учун 12 соатдан ортиқ вақт сарфлайди. Бу қатнов 12 август куни илк маротаба синов тариқасида амалга оширилди. Бундан олдин Сирдарёдан Тожикистон орқали Фарғонага автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида айтган эдик.