Maqola

550 31/08/2022

КОРОНАВИРУС ҚАЙТМОҚДА

– Тожикистон чегарада коронавирус чекловларини қайта жорий қилди;

– Равшан Эрматов Россияда иш бошлади;

– 12−20 сентябрда Самарқандга амалга ошириладиган бир нечта рейслар бекор қилинди;

– Туркия ва Россияда даҳшатли автоҳалокатлар содир бўлди;

– Саудияга ҳафтасига 14 та авиарейс қўйилиши кутилмоқда;

– Ўзбекистонликлар Таиландда 30 кун визасиз юришлари мумкин;

– Ўзбекистонда сайёҳлик кешбэгини ҳисоблаш учун электрон платформа яратилди.

Тожикистон чегарада коронавирус чекловларини қайта жорий қилди

2022- йил 26- августдан Тожикистонга келувчилар аэропорт, вокзал ва бошқа чегара пунктларида ПЗР тести натижалари ёки COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак. Бу чекловларни қайта жорий қилишга Тожикистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб бўлган. Энди Тожикистонга бориш учун ПЗР тестини топшир, у ерга югур бу ерга югур, пул сарфла ёки COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини ол каби машмашалар бошланади. Ўтган йили COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини пуллаган одамларни бозори яна юришиб кетса ҳам ажаб эмас.

Равшан Эрматов Россияда иш бошлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) биринчи вице-президенти, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматов Россия футбол ҳакамлари комиссияси аъзоси бўлди. 45 ёшли ҳакам 2003 йилда ФИФА рефериси сифатида тан олинган бўлиб, бир неча бор йирик халқаро мусобақаларда, жумладан, учта жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида ишлаган. 2013 йилда у Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан дунёнинг энг яхши 10 та ҳакамларидан бири сифатида тан олинган.

Эрматов янги лавозимга ўтгандан кейин ЎФАдаги лавозимини сақлаб қоладими ёки йўқ, бу аниқ эмас. Бироқ, 2020 йилга қарайдиган бўлсак у бир вақтнинг ўзида иккита, ЎФА биринчи вице-президенти ҳамда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Қисқаси Эрматов ҳам энди мигрант бўлди.

12−20 сентябрда Самарқандга амалга ошириладиган бир нечта рейслар бекор қилинди

Uzbekistan Airways 12−20 сентябрь кунлари Тошкент, Россия, Қозоғистон ва Туркиядан Самарқандга амалга оширилиши режалаштирилган рейсларни бекор қилди. Хўш, рейслар қолдирилишига нима сабаб бўлди? Авиакомпания маълумотларига асосан рейслар Самарқанд халқаро аэропортидаги техник сабабларга кўра бекор қилинмоқда.

Чиптани олиб қўйганларни пуллари нима бўлади?

Агар сиз чиптани олдидан олиб қўйишга улгурган бўлсангиз, унда чиптани сотиб олган жойингизга бориб пулини тўлиқ қайтариб олишингиз ёки бошқа санага чиптани бепул қайта бронлашингиз мумкин. Бекор қилинган чиплани пулини қайтариб олишингиз мумкиндир, бироқ унга сарфланган вақтингиз сизнинг ўрнингизга ҳавога учгани яхши бўлмади.

Туркия ва Россияда дахшатли автоҳалокатлар содир бўлди

Туркия шаҳарларидан бирида юк машинаси иштирокида дахшатли автоҳалокат содир бўлган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари эса ҳозирча номаълум. Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 8 киши оғир, 29 киши ўртача даражада жароҳат олган.

Яна бир автоҳалокат эса Россияда содир бўлди. Ҳодиса Ульяновск вилоятининг М-5 «Урал» трассасида содир бўлди. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлди, уларнинг 14 нафари қирғизистонлик, бундан ташқари 22 киши жабрланди. Жароҳатланганлар оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Саудияга ҳафтасига 14 та авиарейс қўйилиши кутилмоқда

Рейслар Ўзбекистондан Саудиянинг Ар Риёд, Жидда ва Мадина шаҳарларига амалга оширилади. Ўзбекистоннинг айнан қайси шаҳарларидан рейс қўйилиши ҳозирча аниқ эмас. «Flynas» раҳбарининг айтишича, Жиддадан Тошкентга сентябрь ойидан бошлаб ҳафтасига учта рейс қўйиш борасида келишиб олинган. Аввалги дайжестимизда, саудияликлар 30 кун давомида Ўзбекистонда визасиз юришлари мумкинлиги ҳақда хабар бергандик.

Ўзбекистонликлар Таиландда 30 кун визасиз юришлари мумкин

Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Таиландда 15 кун ўрнига энди 30 кун қолишлари мумкин. Қабул қилинган қарорлар қироллик газетасида эълон қилиниши биланоқ, улар расман кучга кирган, деб ҳисоблаш мумкин бўлади. Амалдаги қоидаларга кўра, мамлакатга кириш учун коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификати ёки 72 соатдан кечиктирмай ўтказилган ПЗР-тестини тақдим этиш керак.

Ўзбекистонда сайёҳлик кешбэгини ҳисоблаш учун электрон платформа яратилди

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” кешбек тизими 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга тушади ва унинг доирасида Ўзбекистон фуқароларига ички туризм учун қилинган харажатларнинг бир қисми қайтариб берилади.

Кешбек олиш учун нима қилиш керак?

Бунинг учун Soliq.uz мобил иловасини юклаб олиб, Авиа, темирйўл ёки автобус билетларининг чипталарини сканер қиласиз. Саёҳатдан сўнг “Саёҳатни тугатиш” тугмасини босиб ва йиғилган кешбек суммаларини шахсий маҳаллий банк пластик картасига ўтказиб олсангиз бўлади. Агар сиз 1-сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб саёхат уйиштирмоқчи бўлсангиз бу иловани синаб кўришингиз мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya