Maqola

2 110 01/12/2023

Санкт-Петербургнинг Приморск туманида мигрант рашк туфайли рафиқаси ва ҳамюртига пичоқ билан урди.

28 ноябрь куни эрталаб воқеа гувоҳи полицияга мурожаат қилиб, Омская кўчасидаги 22-уй ёнида бир эркак ва аёл пичоқлангани ҳақида хабар берган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 40 ёшли муҳожирни қўлга олди. Дастлабки маълумотларга кўра, рашк сабаб бўлган можаро чоғида у 36 ёшли рафиқаси ва 21 ёшли муҳожирни пичоқ билан уриб жароҳатлаган.

Жароҳат олган йигит кўкрак қафасининг чап томони ва бел қисмидаги жароҳати билан касалхонага ётқизилган. У ўртача оғирликдаги ҳолатда.

Аёл бошидан очиқ яра ва чап соннинг кесилган жароҳати билан касалхонага етказилган. Унинг аҳволи оғир.

Мазкур ҳолат юзасидан “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya