Мақола

1 855 22/01/2023

Мигрантлар транспорт воситаларини бошқариш учун Россияда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишлари керак.

Кўпинча бу Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун зарур бўлади. Россияга борган мигрантлар гувоҳномани олишлари учун қандай ҳужжатлар керак бўлиши ҳақида маълумот берамиз.

Агар сиз ўз ватанингизда ҳайдовчилик гувоҳномасини олган бўлсангиз, уни алмаштириш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясига (ГИБДД) мурожаат қилишингиз ва қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этишингиз керак бўлади:

  • рус тилига таржима қилиб, тасдиқланган паспорт;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси (талаб қилинса, таржима қилинган ва тасдиқланган кўринишда);
  • доимий яшаш учун рухсатнома ёки вақтинчалик яшаш учун рухсатнома мавжудлиги тўғрисида белги (паспортга қўйилади);
  • тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисида Россия тиббиёт муассасасидан маълумотнома;
  • имтиҳонлардан ўтиш учун давлат божини тўлаганлиги ҳақида квитанциялар.

Эски гувоҳномалар сизда қолади. Шунингдек, сизнинг эски тоифангиз ҳайдовчилик имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳолда янги гувоҳномага ўтказилади.

Агар сиз  ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасангиз ёки имтиҳондан ўта олмасангиз, сиз ҳайдовчилик мактабида умумий тартибда ўқишингиз ва умумий тарзда имтиҳон топшириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишингиз мумкин.

Россия қонунчилигида чет эл фуқаролари учун бу соҳада ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Манбаа: “Мolbulak.ru”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация